Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети м. Абдуллаев ўзбекистон тарихи кафедраси “амир тeмур ва тeмурийлар давлатининг жахон тарихида тутган ўрни”


Download 18.02 Kb.
bet2/4
Sana21.06.2023
Hajmi18.02 Kb.
#1639910
1   2   3   4
Bog'liq
Амир Темур давлатининг ташкил топиши

Туғлуқ Темурнинг ўғли Илёсхўжа 1365 йил баҳорида Мовароуннаҳрга юриш қилади. Чиноз атрофида, Сирдарё бўйидаги «Лой жанги»да Амир Темур ва Амир Ҳусайн қўшинининг Илёсхўжа бошлиқ мўғул қўшинидан енгилиши Амир Темур учун жуда катта сабоқ бўлди. Илёсхўжа қўшинлари Самарқандга томон юрди. Ҳокимиятсиз қолган маҳаллий аҳоли мудофаага кўтарилди, бу ҳаракат тарихда сарбадорлар ҳаракати номи билан машҳурдир. Самарқанд бу ҳаракатнинг марказига айланди. Ҳаракатга толиби илм Мавлонзода Самарқандий, ип йигирувчилар маҳалласининг оқсоқоли Абу Бакр Калавий ва моҳир мерган Хўрдаки Бухорийлар бошчилик қиладилар.


Самарқанд сарбадорлари ғалабасидан хабар топган Амир Ҳусайн ва Амир Темур 1366 йил баҳорида Самарқандга келадилар. Амир Ҳусайн ҳийла билан сарбадорлар бошлиқларини қўлга олиб ўлдиртиради. Бу ҳол Амир Темур иродасига зид ўлароқ юз берди. Амир Темурнинг саъй-ҳаракатлари туфайлигина Мавлонзода тирик қолади. Мамлакатда ҳукмдорлик амир Ҳусайн қўлига ўтади. Амир Ҳусайн Мовароуннаҳрда Амир Темурни қолдириб ўзи Хуросонга кетади. Амир Темурнинг кейинги жўшқин фаолияти давомида унинг Амир Ҳусайн билан дўстлиги, иттифоқи мустаҳкам бўлолмади. Табиатан шуҳратпараст, ҳокимиятпараст шахс бўлган амир Ҳусайн қандай қилиб бўлмасин Амир Темурга панд бериш, унга ҳиёнат қилишдан қайтмади. Шарафиддин Али Яздий айтганидек, «уларнинг ўрталарида садоқат ва дўстлик муносабати яқинлик ва қариндошлик алоқаси билан қатъий қилинган эди. Аммо, Амир Ҳусайннинг кўнгли макр ва ғаддорлик ўй-ҳаёлидан бўшамасди».

Халқимизда «бировга чоҳ қазисанг, ўзинг йиқиласан» дейилганидек, Амир Ҳусайн ўзи қазиган чоҳга ўзи йиқилди. Вазият тақозоси билан Амир Темур Амир Ҳусайн ўрнашиб олган Балхга 1370 йилнинг баҳорида қўшин тортиб борди ва уни маҳв этди. Шундан сўнг Амир Темур Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдори бўлиб қолди. Самарқанд мамлакат пойтахтига айланди. Эндиликда юртни бошқариш жиловини қўлга киритган Амир Темур олдида ҳали ғоятда катта, мураккаб вазифалар кўндаланг бўлиб турарди. Энг асосийси, мамлакат худудларини бирлаштириш, ягона марказлашган давлат тузишдан иборат бош вазифани ҳал этиш керак эди. Бунингсиз мамлакат тараққиётини олға бостириш, унинг довруғини жаҳон миқёсида кўтариш мумкин эмасди. У даставвал, шарқий худудларни мўғуллар таъсиридан озод этиш учун 1370 йил охири ва 1371 йил бошида Шарқий Туркистон томон юриш қилди. Мўғул хони Кепак Темурга қақшатқич зарба берилиши орқасида Фарғона мулки ва бошқа бир қатор ҳудудлар эгалланди. Шундан сўнг Афғонистон шимолидаги Шибирғон вилояти ҳам унинг тасарруфига олинди.


Download 18.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling