Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети м. Абдуллаев ўзбекистон тарихи кафедраси “амир тeмур ва тeмурийлар давлатининг жахон тарихида тутган ўрни”


Download 18.02 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi18.02 Kb.
#1639910
  1   2   3   4
Bog'liq
Амир Темур давлатининг ташкил топиши

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ М.АБДУЛЛАЕВ ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ “АМИР ТEМУР ВА ТEМУРИЙЛАР ДАВЛАТИНИНГ ЖАХОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ”

Режа:

1. Амир Темурнинг тарих сахнасига чиқиши.

2. Амир Темурнинг Мовароуннахр тахти учун

кураши.

3. Буюк Амир Темурни марказлашган давлатга асос солиши.


2 - Мавзу: Амир Темур давлатининг ташкил топиши.
РЕЖА

XIV асрнинг 50-60 йилларида Мовароуннаҳрда феодал тарқоқлик ғоятда кучайиб, сиёсий вазият кескинлашди. Мамлакатдаги ҳар бир вилоят алоҳида ҳукмронликка ажралиб, улар ўртасида низо кучайиб кетади ва қонли урушларга айланади. Бу даврда ягона уюшган давлатнинг йўқлиги унинг сиёсий жиҳатдан майдаланиб кетганлиги натижасида ҳокимлар ўртасида доимо низолар ва ғалаёнлар бўлиб турар, давлат ишлари эса бутунлай издан чиққан эди. Сиёсий парокандалик, ўзаро уруш ва жанжаллар иқтисодий тангликка сабаб бўлиб мамлакат аҳолисини айниқса деҳқонлар хўжалиги хонавайрон қилган эди.

Темур Тарағайбек ўғли сиёсий кураш майдонига кириб келган даврда мўғулларнинг Чиғатой улусида бир ярим асрлик ҳукмронлиги давом этаётган эди. Ўлканинг турли ҳудудларида мустақиллик даъвоси билан иш кўраётган маҳаллий сулолалар, чунончи, Хоразмда сўфийлар, қашқадарёда барлослар, Оҳангарон водийсида жалоирлар, Бухорода садрлар, Термиз атрофида сайидлар ва ҳоказо кучларнинг ажратувчилик ҳаракатлари юрт бутунлигига жиддий ҳавф туғдираётганди. Бунинг устига ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида 1360 йилда катта қўшин билан Мовароуннаҳрга бостириб келган Мўғулистон хони Туғлуқ Темур хуружи ҳам дард устига чипқон бўлган эди. Бундай қалтис вазиятда сиёсий кураш майдонида ҳозир бўлган ёш Темурбек олдида ниҳоятда эҳтиёткорлик, ақл-заковат билан иш кўриш, ўз атрофига юртпарвар, ватанпарвар кучларни тўплаш, сўнгра қулай имконият туғилиши билан юрт душманларига қақшатқич зарба бериш вазифаси турарди.

Темурбек уддабуронлик билан ўзига хос тактика қўллаб, ўзининг бош орзу-мақсадларидан воз кечмаган ҳолда, вазият тақозоси билан, вақтдан ютиш, ишончли куч топиш учун вақтинча 1361 йилда Туғлуқ Темур хизматига киради. Бироқ бир йил муддат ўтар-ўтмай, Балх ҳокими Амир Ҳусайн билан дўстлашиб, у билан биргаликда мўғуллардан она юртни озод қилишга киришади ва 1362-1364 йилларда мўғул қўшинларига бир неча марта зарба беради.


Download 18.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling