Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Н ва Г Г ва Г. Ишчи дастур янгича -2019-2020 ўқув йил
3 КИРИШ Ушбу дастур нефть ва газнинг физик ва кимёвий хусусиятлари, ер қобиғида тарқалиши, ҳосил бўлиши назариялари, нефть ва газ коллекторлари, уларни сақловчи тоғ жинсларини хоссалари, табиий резервуарлар, углеводородларнинг миграцияси ва уюмларнинг турлари, нефть ва газ тўпланадиган зона ва вилоятлар, Ўзбекистондаги нефть ва газли ўлкалар ҳамда мустақиллик йилларида катта эътибор берилган устюрт регионида очилган янги конлар тўғрисидаги маълумотларни қамрайди. Фанннинг мақсад ва вазифалари Фанни ўқитилишидан мақсад - Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш йўналиш профилига мос, таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашдир. Ўқув фанини ўрганишнинг асосий вазифалари: нефть, газ ва конденсатни таркибини, хусусиятларини, нефть ва газ ҳосил бўлиши тўғрисидаги назарияларни, коллектор турларини, нефть ва газ миграциясини, структураларда тўпланишини, конларни классификацияларини, Ўзбекистон ҳудудидаги нефть ва газ ўлкаларини ва улардаги конлар турларини талабалар ўзлаштиришидир. Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар “Нефть ва газ геологияси ва геокимёси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: - билимларнинг бир бутун тизими билан ўзаро боғлиқликда ушбу фаннинг асосий муаммолари: - нефть ва газнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти; - нефть ва газ коллекторлари ва қопқоқлари; - табиий резервуарлар; - нефть ва газни келиб чиқиши, миграцияси, тўпланиши ва улар ҳосил қилган ҳудудлар; - нефть ва газ конларини генетик классификацияси; - Ўзбекистон ҳудудидаги нефть ва газ ўлкалари ҳамда янги конлар ҳақида тушунчага эга бўлиши; - нефть ва газ сақловчи тоғ жинсларини бир-биридан ажрата олиниши; - нефть ва газ сақлай олувчи жинсларини физик ва механик хусусиятларини; - нефть ва газ конларини турларини; - нефть, газ ва конденсатни физик-химик хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана билиши; - нефть ва газ миграсия қилиб тўпланадиган майдонларни фазовий ҳолатларини тасаввур қила олиш; - нефть ва газ конларидаги маҳсулдор қатламларни структура карталари ва кесмаларини чиза олиш кўникмаларига эга бўлиши; 4 - ўтказилган таҳлил натижаларига кўра хулосалар бериш тажрибасига эга бўлиши керак. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling