Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
Нефть ва газ геологияси ва геокимёси фани асосий ихтисослик фани
ҳисобланиб, 4-5-семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув
режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, физика,
назарий механика), умумкасбий (умумий геология, структуравий геология ва
б.) ва ихтисослик фанларидан этарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик
талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Нефть ва газ саноатида нефть ва газнинг хосса хусусиятларини билиш
жуда муҳим ҳисобланади. Янги конларни очиш эса уюмни геологик
тузилишини ўрганишни тақозо этади.
Шунинг учун Нефть ва газ геологияси ва геокимёсини ўрганишга
алоҳида талаблар қўйилади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани
ҳисобланиб нефть ва газ саноати тизимининг ажралмас бўғинидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фанни ўқитишда инновацион педагогик технологиялар, жумладан
қуйидаги интерактив услублардан, жумладан муҳокама-мунозара, жамоавий
муҳокама ёки муаммолар руйхатини тузиш, вазиятни ўрганиш, таҳлил
қилиш, баҳс ёки мунозаралар олиб бориш, танқидий фикрлаш, ролли
ўйинлар, кичик гуруҳларда ишлаш, ақлий ҳужум, кластер (тутам, боғлам),
балиқ скелети, ажурли арра, ФСМУ, бумеранг, скарабей, каскад, Веер,
пинборд, “Т-схема”,, дельфи, блиц-сўров, “Нима учун?” технологиялари,
маъруза-анжуман техникаси, ББХБ (Биламан, билишни хоҳлайман, билиб
олдим), концептуал ва инсерт жадвалларидан кенг фойдаланилади.
Фан буйича маъруза матнларини тайёрлашда чет мамлакатлар, жумладан
Ҳамдустлик мамлакатларида янги чоп этилиб. "Интернет" тизими орқали
тарқатилган электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва маъруза матнларидан
фойдаланилади. Шунингдек, маърузаларни ўтишда электрон маърузалардан,
мавзуларга мос мультимедиали слайдлар ва видеофильмлардан фойдаланиш
кўзда тутилади.
Амалий машғулотларда электрон машқлар ва масалалар тўпламларидан,
компьютерлар ёрдамида фан буйича компьютер ўйинлари, тест савол-
жавоблари, лаборатория машғулотларида эса қурилмалар ва жиҳозларнинг
ҳамда технологик жараён кечишининг компьютердаги электрон моделларидан,
виртуаль лабораториялардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |