Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet35/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

4-Мавзу. Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.
РЕЖА:
1. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг мақсади ва вазифалари.
2. Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш усуллари ва босқичлари.
3. Маркетинг тадқиқотларининг асосий йўналишлари.



  1. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг мақсади ва вазифалари

Маркетинг тадқиқотлари деганда маркетинг фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича маълумотларни системали йиғиш, тартибга солиш ва таҳлил қилиш тушунилади. Маркетинг тадқиқотлари маркетологларни ахборотлари орқали бозор, истеъмолчилар, рақобатчилар ва маркетинг ташқи муҳитининг бошқа элементлари билан боғловчи функцияси ҳисобланади. Айниқса, бозор муносабатлари тобора чуқурлашиб бораётган бугунги кунда ҳар бир корхона учун маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, маркетинг тадқиқотларига асосланиб, корхоналар маҳсулотларига бўлган талабни ва бу маҳсулотнинг рақобатбардошлиги қандай эканлиги ҳақида маълумотлар оладилар. Умуман олганда, маркетинг тадқиқотлари корхона фаолияти ҳақидаги ноаниқликларни камайтиришга ёрдам бериб, корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди.
Маркетинг тадқиқотларининг йўналиши кенгайиб бормоқда. Лекин, қуйидаги йўналишларидаги тадқиқотлар корхона учун энг муҳим ҳисобланади:
1. Бозор сиғими ва унинг потенциали.
2. Аҳоли даромадлари.
3. Истеъмолчиларнинг ҳулқ- атвори.
4. Бозор улушларининг фирмалар ўртасида тақсимланиши.
5. Реклама ва унинг самарадорлиги.
6. Нарх сиёсати ва нарх эгилувчанлиги.
7. Ахборот оқимлари.
8. Товар ҳаракати каналлари.
9. Янги маҳсулотларга истеъмолчиларнинг муносабати.
10. Халқаро бизнес ва экспорт.
11. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий тенденциялари.
12. Сотишни рағбатлантириш.
13. Маҳсулот ва фирмаларнинг рақобатбардошлиги.
14. Фирма ходимларининг фаолияти.
15. Маркетинг инфраструктураси.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, маркетинг тадқиқотлари корхона фаолияти билан боғлиқ ҳамма йўналишларда олиб борилади ва пировардида корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга имкон беради. Корхоналар маркетинг тадқиқотларини олиб боришлари ва маркетинг тадқиқотлари ўтказиши учун ихтисослашган компанияларга буюртмалар беришлари ҳам мумкин. Одатда, йирик ва етарли молиявий ресурсларга эга бўлган корхоналар маркетинг тадқиқотларини мустақил ўтказадилар.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling