Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet1/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ

МАРКЕТИНГНИ БОШҚАРИШ”


фанидан
МАРУЗАЛАР МАТНИ


ҚАРШИ


Тузувчилар: Н.Муродова.


Тақризчилар: доц.АҚурбонов


доц.Т.Эргашев

Маърузалар матни «Ишлаб чиқариш менежменти» кафедрасининг умумий йиғилишида (Баённома №___ «____»________ 201_ йил), «Иқтисодиёт» факулътетининг услубий кенгашида (Баённома №___ «____»________ 201_ йил), ҚМИИнинг услубий кенгашида (Баённома №___ «___»____ 201_ йил) муҳокама қилиниб ўқув жараёнига фойдаланиш учун тавсия қилинган.



Кириш
Мамлакатимиз иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгартиришлар, модернизация ва диверсификация ишларини жадал амалга оширилиши натижасида истеъмол товарлари, саноат ишлаб чиқариш ва товар-хизматлар экспорти ўсишига эришилмоқда. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ҳамда саноат тармоқлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини йилдан йилга ошиб боришини таъминламоқда. Юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган саноат тармоқларида динамик ривожланишни таъминлади. Ҳозирги кунда маҳаллий хом ашё ресрусларини босқичма-босқич чуқур қайта ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш тармоқлари эвазига саноат маҳсулотларининг юқори ўсиш суръатларига эришилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон Фармонининг 1-иловасида келтирилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да “юқори технологияларга асосланган қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш”1 вазифаси қўйилган. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида – фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, ҳудудларни фаол ривожлантириш2 кабилар белгилаб олинган.
Ушбу устувор вазифаларни самарали ҳал этиш эса ўз навбатида Ўзбекистонда моддий-товарлар оқимини бошқариш, транспорт-логистика хизматларига бўлган талабнинг ошишига ҳамда пировардида ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол бозорида маркетинг воситалари ва тадбирларидан фойдаланишни талаб этмоқда.
Бугунги кунда модернизация ва диверсификация шароитида корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган муаммолар комплекс характерга эга бўлиб, улар орасида маркетинг билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Корхона ва ташкилотлар фаолиятида маркетинг ечимлари ҳаридорлар эҳтиёжига мос келадиган товар ассортиментини шакллантириш, мақбул нархларни шакллантириш, товарларни силжитиш, ҳаридорларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш, сотишдан олдинги ва кейинги хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, фан ютуқларидан кенг фойдаланиладиган маҳсулотга хизмат кўрсатувчи сервис марказлари тармоғини кенгайтириш билан боғлиқдир. Бундан ташқари товарга бўлган талабни ўз вақтида қондириш, омборга жойлаштириш, қайта юклаш, товар заҳираларини меъёрлаштириш, товар ҳаракатини бошқариш, исталган мураккабликдаги ностандарт буюмларни бажариш ва бошқаларни кенгайтириш ҳамда яхшилаш борасида маркетинг фаолиятини такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Бунда эса замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган менежмент ва маркетинг соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳам долзарб масалалардан ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация шароитида маркетинг фанини ўқитиш катта аҳамиятга эга. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришда маркетинг фанини ўқитишдан мақсад – иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида корхоналарнинг бизнес фаолиятида стратегия ва тактикасини белгилаш бўйича дунё қарашни шакллантириш, бозор ва истеъмол соҳасининг узлуксиз ўзгариб турувчи вазияти бўйича қарорлар қабул қилиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.
Маркетингни бошқариш фанини ўқитишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

  1. Истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш, маҳаллийлаштириш дастури асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қайта ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш;

  2. Янги ташқи бозорларни ўрганиш ва тармоқ ҳамда соҳалар, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириб бориш;

  3. Аҳолининг ҳарид қувватини ўрганиш, даромад даражасини тадқиқ қилиш, истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиш асосида нархларни шакллантириш;

  4. Сотувнинг замонавий усулларини амалиётга жорий қилиш, электрон савдони янада ривожлантириш, сотувнинг янги каналларини лойиҳалаштириш;

  5. Товар ва хизматларни силжитишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш, рекламанинг самарали воситаларидан кенг фойдаланиш, ПР тадбирларини ўтказиш;

  6. Ҳаридорларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш, сотишдан олдинги ва кейинги хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш, сервис марказлар фаолиятини ташкил этиш ва бошқалар.

Мазкур, “Маркетингни бошқариш” фанидан тайёрланган ўқув-услубий мажмуа 5230400-Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар) таълим йўналиши талабаларини ўз мутахассислик фанидан чуқур билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишига қаратилган. Ўқув-услубий мажмуада маъруза машғулотлари учун назарий материаллар, амалий машғулотлар учун топшириқлар, масалалар ва кейс-стадилар, мустақил ишлар ва мавзулар, изоҳли луғат, иловаларда фаннинг ўқув дастури, ишчи дастури кабилар келтирилган.


Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling