Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet7/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Маркетингни бошқариш:

  1. маркетингнинг фаолиятида амал қилаётган барча иқтисодий қонун ва қонуниятларнинг ҳолатини, ҳаракат доирасини ўрганиш, улардан онгли равишда фойдаланишни йўлга қўйиш, маркетингни мукаммаллаштиришда уларга таяниб йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш;

  2. маркетингнинг олдига қўйилган вазифаларни мувафаққиятли ва энг юқори самара билан ҳал қилиш, бунинг учун барча шароитлар яратиш, бу вазифалар: бозорни комплекс тадқиқ қилиш, товар ассортиментини яратиш, тақсимлаш ва уни реклама қилиш ва ҳоказолар;

  3. маркетинг ходимларининг ўз вазифаларини тўғри ва тўлиқ бажаришга манфаатдорлигини ошириш, сафарбар қилиш сингари вазифаларини ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим.

Маркетингни бошқариш фанини ўрганиш услуби ва услубиятлари деганда, уни ўрганиш жараёнида қўлланиладиган барча ҳисоблаш, ўлчаш, таққослаш, гуруҳлар, коэффициент, индекс, айирмалар усули, занжирли боғланиш, умумлаштириш ва ҳоказолар тушунилади. Маркетингни бошқариш фани бўйича масалани ўртага қўйиш, тадқиқот мавзусини аниқлаш ва илмий назарияни шакллантириш, шунингдек, аниқланган натижанинг ҳақиқийлиги, яъни ўрганилаётган объектга мувофиқлиги жиҳатидан текшириш усул ва услубиятларини қўллашнинг энг муҳим томонлари ҳисобланади. Ҳар қандай усул ва услубият каби маркетингни бошқариш фанининг усули ва услубиятлари фани ҳам тадқиқот ёки билиш, англаш йўли, воқеликни амалий ва назарий ўзлаштириш усулидир.
Бу фаннинг асосий ўрганиш усули диалектик материализмни ташкил этади. Диалектик ва тарихий материализм усули ёрдамида маркетинг ва унинг барча фаолияти соҳаларида рўй берадиган иқтисодий жараён ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини, уларнинг узлуксиз ҳаракати, тараққиёти, ўзгариши, миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтиш ривожланишнинг қарама-қаршиликлар курашидан иборат эканлигини назарда тутади. Маркетингни ўрганишда масалага тарихий ёндашишнинг аҳамияти катта. Масалан, маркетингнинг пайдо бўлишининг дастлабки босқичида, унинг элементларидан қандай қилиб ва қанчалик фойдаланилганлигини билиш, бизнинг ўтиш даври иқтисодиёти учун ҳам маълум наф келтириши мумкин.
Маркетингни бошқариш фанининг ўрганиш усуллари ичида маркетинг масалаларини комплекс ҳал қилиш усули алоҳида ўрин тутади. Дарҳақиқат, маркетинг тизимини тузиш, ривожлантириш ва унинг нормал ишлаши учун барча масалаларни бир йўла ҳал этиш ниҳоятда мураккаб ва муҳим бўлиб, шу усул ёрдамида ҳал қилиш мумкин. Бу усулнинг амал қилишида тескари алоқа хаддиси ёрдамга келади. У маркетингни бошқаришда, унинг ҳақиқий ҳолатини аниқлашда, бошқариш алгоритмига тегишли ўзгартиришлар киритишга имкон беради. Масалан, маркетинг-директор тескари алоқа ёрдамида бозор бўғимлари нишаси ҳақида маълумот йиғиб, унга товар кириб бориш вақтини, миқдорини ёки турини ўзгартириши мумкин. Маркетингни бошқариш фанининг бошқариш усулларидан бири социологик тадқиқотлар ўтказишдир. Бу усул маркетингни фаол ва самарали бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш мақсадида бажариладиган, қилинадиган ишлар мажмуидан иборат бўлиб, улар анкета сўровлари, тестлар, психологик тренинглар ўтказиш, графиклар чизиш кабиларни ўз ичига олади. Масалан, маркетингни бошқаришда, айниқса ахборотни ёрқин тасвирлашга эришиш учун унинг барча босқичларида графиклар қўлланилиши мумкин. Графиклар ёрдамида турли ҳажмлар (талаб ва таклиф кабилар) орасидаги нисбатларни яққол кўрсатиш, маркетинг элементлари ўртасидаги алоқаларни аниқлаш ва лойиҳалаштириш, товарларни сотиш топшириқларининг бажарилишини тезкорлик билан ҳисобга олиш ва шу асосда буйруқлар, фармойишлар ишлаб чиқиш мумкин. Кейинги йилларда фан-техника тараққиёти маркетингни бошқариш соҳасига айниқса шиддат билан кириб келмоқда. Буни маркетингни бошқариш жараёнининг ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлиги билан унинг мураккаблиги, сермашаққатлиги талаб қилмоқда. Маркетингни бошқариш илмий асосга эга бўлмоғи лозим. Бу эса иқтисодий-математик усуллардан тобора кенгроқ фойдаланишни зарур қилиб қўяди. У маркетинг жараёнларини моделлаштириш орқали уни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ва шулар асосида энг мақбул бошқаришга эришиш имконини беради. Иқтисодий-математик моделлаштиришдан мақсад, аввало, маркетингни назарий-сифат жиҳатдан таҳлил қилишни ва асосий параметрларини аниқлашни, уларга асосланиб энг мақбул мезонни белгилашдир. Кейинги мақсад иқтисодий-математик моделни тенгламалар ва тенгсизликлар шаклида ифодалаш, сўнгра ана шу моделнинг миқдорий ечимини аниқлайдиган усул танланади ва ниҳоят улар асосида маркетингни бошқаришнинг самарали йўллари аниқланади. Юқорида қайд этилган вазифалар катта ҳисоблаш ишларини олиб боришни талаб қилгани туфайли уларни компьютерлар, электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида ҳал этиш мақсадга мувофиқдир.
Маркетингни бошқариш фанининг ўрганиш усулларидан бири баланс усулидир. Бу усул маркетинг жараёнларини бошқариш моҳиятидан ва мазмунан балансга асосланишини кўрсатади. Масалан, талаб ва таклифни аниқлашда (улар ҳам оқибатда тенгликка - балансга интилади) аҳолининг пул даромади ва харажатларининг баланси, товарларнинг ресурслар ва тақсимот баланси, молиявий баланс кабилардан фойдаланилади. Шуни қайд этиш лозимки, аҳолининг даромад ва харажатлар баланси аҳолининг тўлов қобилиятини аниқлаш, талабни тадқиқ этиш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш тадбирларини асослашга хизмат қилади. Маркетингни бошқаришда баланс усулидан фойдаланиш оқибат натижада ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг умумий самарадорлигини оширишга имкон беради. Маркетингни бошқаришда тармоқлараро балансларнинг роли айниқса катта. Бу баланснинг асосий ғояси шундан иборатки, унда ҳар бир тармоқ бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи тарзида қаралади. У ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари ўртасидаги ўзаро товар етказиб бериш, асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳажми ва тармоқ таркиби, меҳнат ресурслари кабилар ҳақида умумлашган ва ягона ахборот тизимидир. Демак, бундай ахборотнинг бўлиши, маркетингнинг барча элементларини тўғри-аниқ, энг мувофиқ тарзда бошқаришда муҳим қурол сифатида фойдаланилади.
Маркетингни бошқариш фанини ўрганиш усул ва услубиятларига яна таққослаш (анализ ва синтез), умумлаштириш (индукция ва дедукция), абстрактликдан конкретликка қараб бориш кабилар ҳам киритилиши мумкин, улар ўзларининг мақсад ва вазифаларига кўра умумий хусусиятга эга. Бу ҳам бўлса маркетингни бошқариш фанини янада чуқурроқ ўрганиб, унинг янгидан-янги фойдали қирраларини ихтиро қилиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдир.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling