Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet5/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

4. Ремаркетинг - тушиб бораётган талабни жонлаштириш. Масалан, оқ-қора тасвирдаги телевизорлар билан бирга рангли телевизорларнинг пайдо бўлиши натижасида, оқ-қора тасвирдаги телевизорлар ошхонада, дала-ҳовлида ишлатишга қулай эканлигига харидорларни ишонтиришга тўғри келади.
5. Синхромаркетинг - тебраниб турувчи талабни нисбатан барқарорлаштиришга ва уни тартибга солишга ёрдам беради. Бундай талаб мавсумий ва бошқа тебранишлар (масалан, моданинг, харидорлар дидининг ўзгариши) билан характерланади. Бунинг натижасида товар таклифи талабга тўғри келмайди. Шунинг учун синхромаркетингнинг стратегияси талаб ва таклиф маркетингининг стратегияси, талаб ва таклиф меъёрини текислашдан иборат.
6. Қўллаб-қувватловчи маркетинг – товарлар ва хизматлар ассортиментини тўлдириш, янгилаш ва баҳоларни пасайтириш орқали мавжуд талаб ва эҳтиёж даражасини сақлаб қолишга имкон беради. Масалан, бизда бир вақтлар гилам ва биллур буюмларнинг нархлари мавжуд талабни қўллаб-қувватлаш учун пасайтирилган эди.
7. Демаркетинг - ҳаддан ташқари юқори бўлган талабни пасайтиришга хизмат қилади (масалан, қимматбаҳо буюмларга нархни ошириш, тижорат ва ким ошди савдоси талабни пасайтиради).
8. Қарама-қарши ҳаракат қилувчи маркетинг - норационал эҳтиёжларни қондирувчи талаб ва хизматларга бўлган талабни камайтириш ёки бутунлай йўқ қилишга хизмат қилади. Бунга антиреклама воситасида эришилади.
Маркетингнинг мақсади корхонанинг узоқ муддатли (келажакдаги) ва қисқа муддатли (йиллик) дастури бўлиши мумкин. Корхонада маркетинг фаолияти дастурини тузишнинг энг муҳим қоидаси ишлаб чиқарилган ва бозорга сотишга чиқарилган маҳсулотнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларининг узвий боғлиқлигидир.
Корхоналар ташкилий тузилишида тижорат ютуғини ва илғор техника сиёсатини таъминловчи хизматлар (бўлимлар) биринчи ўринга чиқади. Маркетингли фаолиятда энг аввало, корхона ичидаги бўғинлар, шу билан бирга кўндаланг (горизонтал) ва тик (вертикал) алоқаларининг ишлашини таъминлаш лозим. Бу шароитда корхона учун энг қийин масала - тик (вертикал) интеграция шаклларини ўзгартиришдир. Чунки у корхонанинг ўзига боғлиқ эмас. Бу масалани ижобий ҳал қилишга махсус маркетинг дастурини яратиш имкон беради. Рақамлар ва далиллар ёрдамида юқори бошқарув органларини корхона учун бу дастурни бажариш мақсадга мувофиқлигини исботлашга имкон беради. Яна бир муҳим масала - маркетинг дастурининг қийматини ҳисоблаб чиқишдир. Бизга маълумки, ривожланган мамлакатларда товарлар, хизматлар чакана нархининг ярмидан ошиғини маркетинг харажатлари ташкил қилади. Бунга бутун маркетинг фаолиятининг харажатлари, транспорт, маҳсулотларни омборларда сақлаш, ассортимент сиёсатини ишлаб чиқиш, маркетингли тадқиқот ва бошқа харажатлар киради.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling