Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Ҳаддан ташқари юқори бўлган талаб


Download 390.74 Kb.
bet4/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

7. Ҳаддан ташқари юқори бўлган талаб. Бозордаги талабни қондириш мумкин бўлган даражадан талаб даражаси юқори бўлади. Бу ҳолда маркетингнинг вазифаси - талабни вақтинчалик ёки доимий равишда пасайтириш йўлини излаб топишдир. Бу вазиятда баҳоларни кўтариш орқали талабни қисқартиришга қаратилган рағбатлантиришлар, сервисни пасайтириш ва бошқа чоралар ёрдамида ҳаддан ташқари юқори бўлган талабни камайтиришга ҳаракат қилинади. Бундай ҳолдада маркетингнинг мақсади - талабни бутунлай йўқ қилиш эмас, балки фақат унинг даражасини пасайтиришдан иборат.
8. Норационал талаб. Товарга бўлган талабга қарши ҳаракат қилиш. Соғлиққа зарарли товарларга талабни камайтириш аниқ мақсадли ҳаракатларни талаб қилади, сигаретлар, спиртли ичимликларнинг тарқалишига қарши турли тадбирлар ўтказилади. Маркетингнинг вазифаси - маҳсулот зарари тўғрисида маълумотлар тарқатиш, баҳоларни кўтариш, товарларга эгалик қилишни чеклашлар орқали, истеъмолчиларни ўз одатларидан воз кечишга ишонтиришдир. Шундай қилиб, талабнинг саккиз ҳолатига тўхталиб ўтдик. Мана шу ҳолатларнинг ҳар бирига тўғри келадиган маркетинг тури мавжуд. Булар қуйидагилардан иборат:
1. Конверсион маркетинг - салбий талабни босиб ўтишга ёрдам беради, яъни йўқ жойда талабни вужудга келтиради, бунга ишонтириш ва товар тўғрисидаги ёлғон маълумотларни инкор этиш орқали эришилади. Масалан, урушдан кейинги йилларда сотувда, саноатда ишлаб чиқарилган майонез пайдо бўлди. Харидорлар буни тезда қабул қилмадилар. Фақат реклама воситаси билангина унга талаб вужудга келтирилди ва таклиф мувозанатлаштирилди.
2. Рағбатлантирувчи маркетинг - талабни уйғонтиради. Товарлар харидорни қизиқтирмаса, бугунги кунда ўз қийматини йўқотган бўлса (масалан, грампластинкаларнинг бир қанча турлари), товарлар нотўғри жойлаштирилган бўлса (масалан, жун этиклар, яъни валенкалар жанубда кийишга мос бўлмаса) ва бошқа бир қанча ҳолларда талаб мавжуд бўлмаслиги мумкин.
3. Ривожланувчи маркетинг - яширин талабни қамраб олувчи ва уни реал талабга айлантирувчи (масалан, бугунги кундаги видео техника, шахсий компьютерларга бўлган талаб)дир .

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling