Кейинги йилларда бундай меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинишини тақозо этаётган омилларнинг борлиги ачинарли ҳолат
Download 15.24 Kb.
|
Мақола1
Ҳозирги кунларда коррупция у ёки бу даражада барча мамлакатларда юз бериб, зарарли оқибатларни келтириб чиқараётганлиги маълум. Бу ҳолатни ҳозирги кунларда бартараф этиш бўйича жаҳон мамлакатлари бир қатор самарали ишларни амалга ошираётган бўлса-да, сезиларли натижаларга эришиш йўли афсуски оғир кечмоқда. Негаки инсоният, халқлар, миллатлар мажмуи бўлиб, уларга коррупциянинг зарарли ҳаракати охир-оқибатда ҳам иқтисодий, ҳам маънавий жиҳатдан зарарли таъсир қилмоқда. Бундай зарарли иллатга қарши курашиш 1906 йилда АҚШда жорий этилган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур иш услубининг турли моделлари яъни халқаро амалиётда коррупцияга қарши курашиш дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида амалиётга тадбиқ этилмоқда. Жумладан АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия каби қатор давлатлар тажрибаси мазкур тизим самарадорлигининг ёрқин исботидир. Коррупция ҳаракатига қўшилган кишилар нафс қули бўлганлардир. Улар эса зиён-захмат етказиш ҳамда зараркунандалик ҳисобига бойлик орттиради. Бундай одамларга Ватан, халқ ташвиши керак бўлмай қолади. Юқоридаги таҳлиллардан аниқланишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра жаҳон иқтисодиёти коррупция таҳдиди туфайли ҳар йили 2.6 триллион доллар миқдорида зарар кўраяпти. Буни бартараф этиш учун эса жаҳон мамлакатларининг барчасида яшаб турган аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга эга бўляпти. Кейинги йилларда бундай меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинишини тақозо этаётган омилларнинг борлиги ачинарли ҳолат. Ва ниҳоят эндиликда олиб борилган мақроиқтисодий ва сиёсий-иқтисодий тадқиқотлар коррупция давлатларнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига катта зарар келтирилаётганлигини кўриб турибмиз. Ўзбекистон миллий мустақилликка эришганидан кейин ўз миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш, ўзига хос ва мос тараққиёт йўлини танлаш, ривожланишнинг ўзбек моделини яратиш имконига эга бўлди. Лекин давлатлар ўртасида юз бериб келаётган ички қарама-қаршиликлар, зиддиятлар коррупция ҳаракатини келтириб чиқармоқда. Коррупция ҳаракати эса бировларни бойлигини талашгина эмас одамларни алдаш билан билан шуғулланадиган кишилардир. Зиддиятлар шуни кўрсатадики, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши лозим. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ ва ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши керак. Жамиятнинг сиёсий ҳаёти яхлит тизим бўлиб, айниқса мустақиллик йилларида инсон табиатини чуқурроқ ўрганиш ва ундаги салбий кўринишларни бартараф этишга ёрдам берадиган ҳаётий эҳтиёж вужудга келди. Download 15.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling