Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Курснинг таркиби ва уни ўрганиш тартиби


Download 390.74 Kb.
bet8/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

1.3. Курснинг таркиби ва уни ўрганиш тартиби
Маркетингни бошқариш фани маркетингни ўрганувчи фанлар ичида етакчисидир. У, маркетингни бошқаришнинг иқтисодий асосларини, унинг ривожланиш йўналишлари, қонуниятлари, шакл ва усулларини ўрганади. Шунинг учун ҳам бу фанни ўрганиш маркетингнинг моҳиятини, унинг назарий асосларини ўзлаштиришдан бошланади. Дарҳақиқат, ҳар қандай фанни ўрганишни бошламоқчи бўлган ўқувчи ёки талаба, аввало шу фанни текширмоқчи ёки ўрганмоқчи бўлган соҳанинг ўзи билан танишмоғи лозим. Шундай экан, маркетингнинг умумиқтисодиёт ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, умуман кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги, шу жумладан, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда тутган ўрни ва уни ривожлантиришдаги ролини англаш бу фанни ўрганишда ижобий аҳамият касб этади. Бу билимни ўзлаштиришнинг аҳамияти яна шу билан таъкидланадики, у ўқувчига маркетингни бошқариш қонуниятлари, тамойиллари, усул ва услубиятлари ҳақида тушунча беради.
Курсда маркетингни бошқариш амалиётини ташкил этишга бағишланган қисми алоҳида ўрин тутади. Бунда маркетингни бошқариш органлари олдига қўйиладиган талаблар, уларнинг таркибий тузилишини белгиловчи омиллар, шунингдек, маркетингни корхонада, вазирликда қандай йўлга қўйилганлиги, уларнинг бажарадиган функциялари, вазифалари акс эттирилган. Соф маркетинг фирмаларининг бошқариш хусусиятлари махсус кўриб чиқилган. Маркетингни бошқариш ахборотларга асосланади. Шунинг учун фанда ахборотлар тизими, турлари, аҳамияти, уларни йиғиш, қайта ишлаш, узатиш масалаларига катта эътибор берилган. Бунда маркетинг инфратузилмаси моддий техника базаси ҳақида ҳам фикр билдирилган.
Ҳар бир тармоқ корхоналарини бошқаришда ўз усул ва услубиятлари бўлгани каби, маркетингни бошқариш ҳам ўз техника ва технологияси билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу масала ҳамма бобларда маълум даражада, унинг моҳиятига монанд кўрилсада, лекин китобда махсус масала сифатида алоҳида кўрилади.
Навбатдаги масала, мантиқан, маркетинг жараёнини бошқаришдир. Уни бозорни тадқиқ қилиш жараёнини бошқаришдан ўрганилган. Дарҳақиқат, маркетингни бошқариш, аввало, бозорни бошқариш, унинг сиғими, бўғимлари, харидорларни, талаб ва таклифни бошқаришдир. Бу масалаларни диққат билан ўрганиш ўқувчига маркетингни бошқариш борасидаги билимларини шакллантиришда муҳим ўрин тутиши аниқ.
Фанни ўрганишнинг навбатдаги босқичи товарларга бағишланган. Маълумки, товарлар маркетинг ҳақидаги фанларнинг объектини ва негизини ташкил этади. Шунинг учун ҳам товарлар сиёсати назарий асослари, уларни туркумлаш принципларини, тежаб-тергаб фойдаланиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Кейинги босқичда товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш иқтисодиётини ўрганиш катта аҳамият касб этади. Бунда товарларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга транзит ва омбор усулида етказиш, узоқ муддатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатиш, майда ва улгуржи савдони ташкил қилиш, лицензия, "ноу-хау" ва ҳоказолар, савдолар, уларнинг ичидан энг самарали ва айнан маъқулини танлаб олиш усулларини ўрганиш айниқса мароқли. Шу бўлимда товарлар рақобатбардошлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Унда рақобат усуллари, кўрсаткичлари, рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш усули ҳам диққат билан ўрганишга лойиқ. Бу бўлажак тадбиркорларга катта ёрдам бериши мумкин.
Маркетингда баҳо сиёсатини бошқариш, унинг фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. Бу бўлимда акс эттирилган баҳоларнинг ўзгариш сабаблари, уларни белгилаш стратегияси, ҳисоблаш методи каби масалалар фанни тўлдиради, унинг мазмунини мукаммаллаштиради ва қийматини оширади. Маркетингда инвестициялар, хизматлар ва реклама сиёсатини бошқариш ўз хусусиятларига эга. Инвестицияларни чет эллардан жалб қилиш, уларни ташқрига чиқариш катта маркетинг изланишларини талаб этади. Инвестициялар ҳам керакли жойда, керакли миқдорда ва зарур вақтдагина қадрли. Буни аниқлаш инвестиция қилинадиган соҳа (тармоқ, корхона) нинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, инвестицияга муҳтожлик даражаси, келажаги имиджи, обрўси, ҳолати, бозордаги ўрни каби бир қанча комплекс муаммоларни ўрганишни талаб этади. Булар, албатта, маркетингда хизматлар, реклама сиёсати билан боғлиқ бўлиб, илмий равишда бошқариш, уларнинг самарадорлигини оширади.
Фаннинг бу қисмида кўрсатилган масалалар шунчаки ёритилмай, балки улар тадқиқ қилиниб, ўқувчини фикрлашга, амалиётда қўллаш имкониятларини излашга ундайди. Маркетингни бошқаришда хўжалик механизми, уни ривожлантириш, ижтимоий-ахлоқий маркетингни қўллаш, маркетингни мукаммаллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш каби долзарб масалалар курснинг сўнгги бобларида берилган.
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида маркетингда манфаатдорлик масаласи долзарб бўлиб, уни тўғри ҳал қилиш амалиётда маркетингнинг янги, прогрессив усули ва методларини қўллаш, янада мукаммаллаштириш, самарадорлигини ошириш муаммолари билан чамбарчас боғланиб кетади. Китобда ёритилган бу масалалар ўқувчини маркетингни илмий асосда бошқариш қанчалик самарали, мароқли кайфият эканлигини яна бир карра ишонтиради. Шундай қилиб, бу фаннинг таркиби, унда ёритилган масалалар мазмуни шуни кўрсатадики, мазкур фан барча ижтимоий фанлар билан узвий боғланган. Уларни ўзлаштириш ўқувчидан кенг, ҳар томонлама ва чуқур билимга эга бўлишни талаб этади ва уни шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиётининг ривожланиш қонуниятларини билмай туриб маркетингни ривожлантириш, уни бошқариш хусусиятларини билиш мумкин эмас. Масалан, мамлакат тарихини яхши эгаллаш, маркетингни бошқаришни жамиятимиз тузилишининг ҳар хил босқичларида маркетинг тузилишининг ўзгариб бориш сабабларини тўғри англаб олишга имконият беради. Дарҳақиқат, уруш давридаги товарлар тақсимоти, уларни харидорларга етказиб бериш, урушдан кейинги тиклаш давридаги товарлар тақсимотидан ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади.
Маркетингни бошқариш фани иқтисодий фан сифатида биринчи навбатда, барча иқтисодий фанлар билан, шу жумладан, статистика, бухгалтерия ҳисоби, микроиқтисодиёт, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш каби фанлар билан узвий боғланган. Бу фанлар маркетингни англаш учун базис ва уни иқтисодий тадқиқ қилиш учун қурол бўлса, маркетингни бошқаришни ташкил этиш ва ҳоказолар ҳақидаги умумий тушунча берса, "Маркетингни бошқариш" фани бу соҳани мукаммал ва махсус ўрганади. Маркетингни бошқаришни ҳар бир тармоқдаги ўзига хос хусусиятлари, унинг метод ва методологиялари, уларнинг ривожланиш хусусиятлари ва қонуниятлари, давлатнинг маркетингни такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва қарорларининг амалга оширилишини, маркетинг органларининг фаолиятини батафсил ўрганади.
Маркетингни бошқаришнинг айрим масалалари ушбу китобда умумий тарзда берилган. Чунки улар маркетинг соҳасида мутахассислар тайёрловчи иқтисодий институт (университет)ларнинг ўқув режасига киритилган махсус фанлар томонидан чуқур ва кенг ёритилади. Бундай фанлар жумласига "Маркетинг асослари", "Бизнес маркетинг", "Корхона маркетинги", "Маркетинг фаолиятини истиқболлаш" каби фанлар киради. Масалан, «Корхоналар маркетинги» фанида барча маркетинг масалалари корхоналар нуқтаи назаридан ўрганилади. Ҳатто, маркетингни бошқариш масаласи фақат корхоналарда маркетингни ташкил қилиш ва унинг вазифалари ёритилади. Маркетингни бошқариш фанида бу масалалар янада чуқурроқ қўриб чиқилади. Унда корхоналар маркетингни ташкил қилиш масаласи билан бир қаторда, уни бошқариш техникаси, технологияси, меъёрий асослари, ахборот тизими ва бошқалар комплекс равишда ўрганилади. Агар «Корхоналар маркетинги» фанида ишлаб чиқариш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлашдан тортиб, маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнлар конкрет кўриб чиқилса, «Маркетингни бошқариш» фанида улар қандай бошқарилиши билан таништирилади. "Маркетингни бошқариш" фани билан "Бизнес маркетинг", "Маркетинг фаолиятини истиқболлаш" каби фанлар бир-бирини тўлдиради. Масалан, агар "Бизнес маркетинг" фанида миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларида маркетингни ташкил этиш, бизнес-режани тузиш каби масалалар ўрганилса, "Маркетингни бошқариш" фанида бу муаммолар бошқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Шундай қилиб, маркетингни бошқариш фани олий маълумотли маркетологлар тайёрлашда муҳим билим манбаи, қурол бўлиб хизмат қилади.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling