Маркетингни режалаштириш тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Тизимли ёндашув. Корхона режаси бу – бир қатор ўзаро боғлиқ режаларни бирлаштирадиган тизим бўлиб, улардан бири маркетинг режаси ҳисобланади.
2. Корхоналар, уларнинг мақсадлари, чиқарадиган маҳсулотлари хилма-хиллиги туфайли маркетингни режалаштиришга индивидуал ёндашув.
3. Кўп вариантлихарактер.
4. Динамиклик: корхона фаолиятига таъсир этувчи барча ўзгаришларнинг зудлик билан режага киритилиши.
2. Маркетинг режалари таснифи ва структураси
Маркетингни режалаштириш даражаси, мақсадли йўналганлиги, муддатига қараб фарқланади. Маркетингни режалаштириш фирма бошқарувининг турли даражаларида стратегик ва тактик (йиллик) режалар комплексини ишлаб чиқиш йўли билан амалга оширилади (2.1-жадвал).
Маркетинг корпоратив режаси компания олий раҳбарияти ихтиёрида бўлади. Корпоратив стратегия ишлаб чиқилади ва корхона ресурсларини бизнес-йўналишлар бўйича тақсимлаш рўй беради.
Бизнес-йўналиш бўйича маркетинг режаси ушбу йўналиш товарлари бўйича ресурсларни тақсимлаш ва бўлинма стратегиясидан иборат бўлади.
Товар бўйича маркетинг режаси муайян мақсадли бозорда ва муайян товар бўйича маркетинг ҳаракатлари ишлаб чиқишни тақозо этади. Ресурслар маркетинг комплексининг алоҳида таркибий қисмлари (товарни ишлаб чиқиш, уни сотиш каналларини ташкил қилиш, товарни илгари суриш) бўйича тақсимланади.
Инструментал даражадаги режа маркетинг комплексининг таркибий қисмлари (сотувни рағбатлантириш, кўргазма-савдолар ўтказиш, реклама аксиялари ва б.) бўйича муайян тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқишни назарда тутади.
2.1-жадвал
Маркетингни режалаштириш даражалари
Do'stlaringiz bilan baham: |