Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Товар бўйича маркетинг режасини ишлаб чиқиш


Download 390.74 Kb.
bet19/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

4. Товар бўйича маркетинг режасини ишлаб чиқиш
Корхонанинг стратегик маркетинг режаси асосида ҳар бир стратегик бизнес-бирлик бўйича маркетинг режалари ишлаб чиқилади. Ҳар бир бундай реда фирманинг умумий мақсадлари ва стратегиясига мос келиши, корхонанинг стратегик режасини амалга оширишга хизмат қилиши лозим. Шундан кейин товар/товар линияси даражасида маркетинг режасини ишлаб чиқиш кўриб чиқилади. Энг тўлиқ кўринишда маркетинг режалари бир нечта бўлимдан иборат бўлиб, улар 2.3-жадвалда келтирилган.
2.3-жадвал
Маркетинг режасининг асосий бўлимлари

Режа бўлимининг номи

Бўлимнинг қисқача мазмуни

1. Бозордаги вазият

Бозор конъюнктурасини тавсифлайдиган асосий маълумотлар: талаб, таклиф, нарх даражаси ва ушбу бозорга таъсир этувчи омиллар

2. SWOT-таҳлил

Бўим бозордаги имкониятлар ва таҳдидлар, корхонанинг кучли ва кучсиз томонлари таҳлилидан иборат

3. Мақсадлар

Бўлим режанинг иқтисодий, маркетинг ёки ижтимоий кўрсаткичлари билан ифодаланган сифат ва сон мақсадларини белгилаб беради

4. Маркетинг стратегияси

Корхона томонидан режалаштирилган мақсадларга эришиш учун фойдаланиладиган умумий маркетинг ёндашувини ифодалайди

5. Маркетинг дастури

Маркетинг стратегиясини амалга оширишга йўналтирилган муайян маркетинг тадбирлари комплекси. Ким, нима, қачон ва қаэрда қилишини белгилаб беради

6. Маркетинг бюджети

Режани амалга ошириш учун кўзда тутилган харажатлар ва даромадлар. Бўлим ушбу режаша дастлабки молиявий баҳо беришга имкон яратади

7. Назорат тартиби

Назорат турлари, назорат тартиби ва назорат қилинадиган кўрсаткичларни белгилаб беради

Изоҳ. Маркетинг бўйича адабиётларда бўлимларни ажратиш ва режалаштириш босқичларига бўлиш бошқача бўлиши мумкин. Бу муаллифларнинг режалаштириш муаммосига ёндашуви турлича эканлиги билан боғлиқ.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling