Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-босқич. Бозор конъюнктураси таҳлили


Download 390.74 Kb.
bet20/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

1-босқич. Бозор конъюнктураси таҳлили
Режанинг биринчи бўлимида мақсадли бозордаги жорий маркетинг вазияти таърифланади. Бу ерда бозорнинг мақсадли сегментлари (бозор кесими ва географик кесимда) тавсифланади, охирги бир неча йил учун бозорнинг ўсиш суръати ва сотув ҳажми кўрсаткичлари (натурал ва қиймат ифодасида) келтирилади. Харидоларнинг эҳтиёжлари ва талаб тавсифномаси келтирлади, харидорлар хулқ-атворидаги тенденсиялар таҳлил қилинади.
Ушбу бозорда тақдим этилган асосий товарлар тавсифланади. Бозордаги асосий қатнашчи фирмалар кўрсатилади. Ушбу бозор конъюнктурасига таъсир этувчи асосий (ижтимоий, техник, иқтисодий ва б.) омиллар тавсифланади.
2-босқич. SWOT-таҳлил
Мазкур жараён корхонанинг маркетинг имкониятлари деталли таҳлилини ифодалаб, унда қуйидагиларга баҳо берилади:
- корхонанинг кучли (стренгтҳс) ва кучсиз (веакнессес) томонлари (афзалликлари ва камчиликлари). Бу мос келувчи ресурслар, кўникмалар ва рақобат муҳитида корхона фаолиятига таъсир этувчи ваколатлар йўқлигидир;
— бозор имкониятлари (оппортунитиэс) ва таҳдидлари (тҳреац). Бу корхонанинг рақобатли устунликлари шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилувчи ёки тўсқинлик қилувчи ташқи ҳодисалар, тенденсиялар ва жараёнлар.
SWOT методологиясида дастлаб кучли ва кучсиз томонларни, шунингдек, таҳдидлар ва имкониятларни аниқлаш, сўнгра улар ўртасидаги алоқалар занжирини топиш кўзда тутилади. Бу алоқалар корхона уларда фойда олиши мумкин бўлган, маркетинг стратегиясини шакллантиришда фойдаланиш мумкин бўлган маркетинг ҳаракатларининг жалб этувчан йўналишларини кўрсатиши мумкин.
Алоқаларни аниқлаш учун 2.6 - расмда акс эттирилган SWOT матрицаси тузилади [8]. Бўлимлар кесишган жойда тўртта майдон юзага келади: «SIV» майдони (куч ва имкониятлар); «SIU» майдони (куч ва таҳдидлар); «SLV» майдони (кучсизлик ва имкониятлар); «SLU» майдони (кучсизлик ва таҳдидлар).
SWOT - таҳлил методологиясини муваффақият билан қўллаш учун нафақат таҳдилар ва имкониятларни аниқлай олиш, балки уларни маркетинг стратегиясида ҳисобга олиш корхона учун қанчалик муҳим эканлиги нуқтаи назаридан уларни баҳолашга ҳаракат қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Стратегияни ишлаб чиқишда шуни ёддан чиқармаслик керакки, имкониятлар ва таҳдидлар қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин. Масалан, фойдаланилмаган имконият агар ундан рақобатчи фойдаланадиган бўлса, таҳдидга айланиши мумкин. Ва аксинча, таҳдидни муваффақият билан бартараф қилиш рақобатчилар худди шу таҳдидни бартараф қила олмаган ҳолатда ташкилотда қўшимча кучли томон юзага келтириши мумкин.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling