Маркетинг самарадорлиги таҳлили
1. Фойдалилик таҳлили
|
Компаниянинг турли товарлари, бозорлари, ҳудудлари ва сотув каналлари қанчалик яхши ташкил қилинган? Корхона янги бизнес сегментларига чиқиши, уларни кенгайтириши ёки тарк этиши керакми? Оқибатлар қандай бўлади?
|
2. Харажатлар таҳлили
|
Ҳар бир СББ харажатлари қанчалик асосланган? Харажатларни қандай камайтириш мумкин?
|
Маркетинг сиёсати таҳлили
|
1.Товар сиёсати
|
Фирмада товар гуруҳлари бўйича аниқ вазифалар ишлаб чиқилганми? Қайсидир товарларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш керакми? Қайсидир товарлар сифати, услуби ёки тавсифномасини ўзгартириш фойда келтирадими?
|
2.Нарх сиёсати
|
Нарх шакллантириш соҳасида мақсадлар, стратегия ва услубиятлар қандай? Товарлар нархи харидор нуқтаи назаридан уларнингқимматига мос келадими? Чегирмалар тизими самаралими?
|
3.Сотув сиёсати
|
Тарқатиш стратегияси ва вазифалари қандай? Корхона бозорда хизмат кўрсатиш даражаси ва қамровга етарлиса эгами? Мавжуд каналларга ўзгариш киритиш керакми? Сотув тизими тегишлича ташкил қилинганми?
|
4. Маркетинг коммуникасиялари
|
Фирманинг товарни ва ўзини илгари суриш соҳасидаги мақсадлари қандай? Бу мақсадларга харажатлар қандай белгиланади? Корхонада товарни тарғиб қилиш ва сотувни рағбатлантириш дастурлари пухта ишлаб чиқилганми?
|