Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-босқич. Назорат тизимини аниқлаш


Download 390.74 Kb.
bet24/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

7-босқич. Назорат тизимини аниқлаш
Маркетингни режалаштиришнинг якуний босқичи маркетинг режасини амалга ошириш улар бўйича борадиган стандартлар (мезонлар) белгилаш, яъни маркетинг фаолияти натижаларини назорат қилиш ҳисобланади. Бу қўйиладиган маркетинг мақсадлари замон ва макон бўйича аниқ бўлиши муҳимлигидан яна бир бор далолат беради. Натижаларни ўлчаш йиллик вақт оралиғи учун ҳам, чораклар кесимида ҳам, ҳар бир ой ёки ҳафта бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.


5. Маркетинг назорати
Маркетинг режаларини амалга оширишда кўплаб кутилмаган ҳодисалар рўй бериши сабабли маркетинг бўими уларнинг бажарилиши устидан доимий назорат юритиши зарур.
Маркетинг назорати – маркетинг стратегиялари ва режаларини амалга ошириш натижаларини миқдорий аниқлаш ва таҳлил қилиш жараёнидир. Амалиётда маркетинг назоратининг уч хил туридан фойдаланилади:
— сотувни назорат қилиш;
— фойдалиликни назорат қилиш;
— стратегик назорат (маркетинг-аудит).
Сотувни назорат қилиш амалдаги сотув кўрсаткичларини худди шундай режа кўрсаткичлари билан натурал ва пул ифодасида ўлчаш ва баҳолашдан иборат. Назоратдан мақсад – фирманинг ҳақиқатда муайян йилга режалаштирилган кўрсаткичларга эришганига ишонч ҳосил қилишдир. Бунда ахборот манбаси бўлиб бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари ёки сотув бўлими ҳисоботлари хизмат қилиши мумкин.
Бироқ сотув ҳажми кўрсаткичлари ҳали фирманинг бозордаги ҳолат ҳақида гапира олмайди. Бунинг учун бозор улушини таҳлил қилиш воситасида сотув ҳажмини рақобатчиларнинг худди шундай кўрсаткичи билан таққослаш зарур. Бундай ахборот манбаси бўлиб давлат статистика ҳисоботи маълумотлари, маркетинг тадқиқотлари маълумотлари ва бошқа тижорат ахбороти маълумотлари хизмат қилиши мумкин.
Фойдалиликни назорат қилиш. Бозор кўрсаткичлари таҳлил қилингандан сўнг олинган натижаларга эришишга сарфланадиган ресурслар миқдорини аниқлаш зарур. Маркетинг ва сотув харажатлари ўртасидаги нисбат бундай назорат воситаси бўлиб хизмат қилади. корхона фойдаси ва умумий сотуви нисбатининг таҳлили корхонанинг сотув сиёсати самарадорлиги ҳақида мулоҳаза юритишга имкон беради. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти ва менежменти самарадорлиги ҳақида эса алоҳида СББ рентабеллиги ва фойдалилиги назорати ўтказилгандан сўнг мулоҳаза юритиш мумкин бўлади. Ушбу назорат тури корхона фаолиятининг ҳар бир йўналиши фойдалилигини аниқлаш мақсадида алоҳида товарлар, ҳудудлар, мижозлар, ишлаб чиқариш бўлинмалари, сотув каналлари кесимида ўтказилади. Бундай ахборот у ёки бу СББ келажаги ҳақида қарор қабул қилишда зарур.
Фойдалилик ва сотувни назорат қилиш тўрт босқични қамраб олади (2.7-расм):
1. Назорат кўрсаткичларини аниқлаш. Раҳбарият йиллик режага назорат кўрсаткичларини ойлар ва (ёки) чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда киритиши лозим.
2. Фирманинг бозор фаолияти кўрсаткичларини ўлчаш. Бунинг учун корхонанинг молиявий, бухгалтерия ва бошқарув ҳисоботи ҳужжатларидан фойдаланилади.
3. Корхона фаолияти режадаги ва ҳақиқатдаги кўрсаткичларининг мос келмаслиги сабаблари аниқланади.
4. Фирма фаолиятига тузатиш киритиш ҳамда эришилган натижалар ва қўйилган мақсадлар ўртасидаги тафовутларни тугатиш бўйича чоралар кўрилади.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling