2.7-расм. Маркетинг жорий назорати жараёни босқичлари
Маркетинг аудити. Бу маркетингда қўлланадиган назоратнинг учинчи тури. Унинг адабиётларда учрайдиган бошқа номлари қуйидагича: «стратегикназорат», «маркетинг тафтиши».
Маркетинг аудити бу – компания муаммолари ва имкониятларини аниқлаш учун компания фаолияти, муҳити, мақсадлари ва стратегияларини системак ҳар томонлама ўрганишдир.
Корхона ўз фаолиятини мураккаб маркетинг муҳитида амалга оширади. Муҳит, бир томондан, имкониятлар тақдим этади, бошқа томондан эса–хавф-хатар яратади. Корхона ўз вақтида таҳдидлардан қочиш ва имкониятлардан фойдаланиш учун ушбу муҳитни диққат билан ва узлуксиз равишда таҳлил қилиши лозим. 2.6-жадвалда маркетинг аудитининг асосий саволлари келтирилган.
2.6-жадвал
Маркетинг аудити саволлари
Таҳлил жиҳатлари
|
Таҳлил мазмуни
|
Маркетинг муҳити аудити
Макромуҳит
|
1.Демографик муҳит
|
Қайси асосий демографик тенденсиялар фирма учун имкониятлар ва таҳдидни ифодалайди?
|
2.Иқтисодий муҳит
|
Даромад, нарх, аҳоли жамғармалари ва кредит шартларининг ўзгариш тенденсиялари корхонага қандай таъсир кўрсатади?
|
3.Экологик муҳит
|
Табиий ресурслар ва энергия очиқлиги ва қийматининг ўзгариши башоратлари қандай?
|
4.Технологик муҳит
|
Тармоқда ва умуман жамиятда қандай техник ва технологик ўзгаришлар рўй бермоқда?
|
5.Сиёсий муҳит
|
Амалдаги ва кутилаётган қонунлар истиқболда корхона фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
|
6.Маданий муҳит
|
Аҳолининг корхона фаолиятига муносабати қандай? Истеъмолчилар турмуш тарзидаги қандай ўзгаришлар таъсир этиши мумкин?
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |