Вазифалар соҳаси
1.Бозорлар
|
Бозор ҳажми, унинг ўсиш суръати ва фойдалилик қанадй ўзгаради? Бозорнинг асосий сегментлари қандай?
|
2.Истеъмолчилар
|
Харидорлар фирма таклиф қилаётган нархлар ва хизмат кўрсати, товар сифатини қандай баҳолайди? Улар ушбу турдаги товарлар харид қилиш ҳақида қарорни қандай қабул қилади?
|
3.Рақобатчилар
|
Асосий рақобатчилар кимлар? Уларнинг бозор улуши, кучли ва кучсиз томонлари, қўлланаётган стратегиялари қандай?
|
4.Сотув каналлари
|
Корхона ўз товарларини тарқатиш учун қайси асосий сотув каналларидан фойдаланади? Улар қанчалик самарали ишлайди?
|
5. Таъминотчилар
|
Таъминотчиларга қайси тенденсиялар асосий таъсир кўрсатади? Ишлаб чиқариш (бизнес) учун асосий ресурсларга эга бўлиш истиқболи қандай?
|
6.Мулоқот доиралари
|
Қайси мулоқот доиралари муаммолар юзага келтиради ёки имкониятлар тақдим этади? Корхона бу гуруҳларга нисбатан ўзини қандай тутиши лозим?
|
Маркетинг стратегияси аудити
|
1.Фирманинг мақсади
|
Мақсад аниқ белгиланган ва у бозорга йўналтирилганми?
|
2.Маркетинг вазифалари
|
Корхонанинг бозорадги вазифалари аниқ ифодаланганми? Бу вазифалар компаниянинг имкониятлари ва ресурсларига мос келадими?
|
3.Маркетинг стратегияси
|
Корхонада қўйилган мақсадларга эришиш учун батафсил ишлаб чикилган маркетинг дастури борми?
|
4.Бюджет
|
Корхонада ҳар бир СББ ва маркетинг комплекси элементлари учун етарли маблағ борими?
|
|