Маркетингни ташкил қилиш аудити
1.Расмий структура
|
Маркетинг хизмати раҳбари фирма ҳаракатлари таъсир кўрсатиш учун етарли нуфузга эгами? Маркетинг фаолияти структураси функциялар, товарлар, бозорлар ва ҳудудлар нуқтаи назаридан оптималми?
|
2.Функционал самарадорлик
|
Маркетинг ва сотув бўлимлари ўзаро самарали алоқа қиладими? Маркетинг бўлими ходимлари етарли билимларга эгами, уларнинг иши қандай назорат қилинади ва баҳоланади?
|
3. Мувофиқлаштирилганлик
|
Маркетинг бўлими ходимлари ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқотчилик бўлимлари билан яхши ўзаро алоқа қиладими?
|
Маркетинг тизими аудити
|
1. Маркетинг ахборот тизими
|
Маркетинг ахборот тизими бозор ривожланиши ҳақида аниқ ва ўз вақтидаги ахборотни таъминлайдими? Корхонада қарор қабул қилувчи мутахассислар маркетинг ахборотидан фойдаланадими?
|
2. Маркетингни режалаштириш тизими
|
Корхонада йиллик, узоқ муддатли ва стратегик режалар ишлаб чиқиладими? Улар самарали амалга ошириладими?
|
3. Маркетинг назорат тизими
|
Йиллик режада қўйилган вазифалар бажарилмоқдами? Раҳбарият товарлар сотув ҳажми ва фойдалилиги, бозорлар, ҳудудлар ва сотув каналларини вақти-вақти билан таҳлил қиладими?
|
4.Янги товарлар ишлаб чиқиш
|
Корхонада янги товарлар ишлаб чиқиш яхши йўлга қўйилганми? Янги товарлар ва бозорлар текшириб кўриладими? Янги товарлар муваффақиятга эришадими?
|
|