Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
- Мавзу. Ахборотларни тўплаш ва маркетинг муҳитини баҳолаш
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Маркетинг бошқаришда ахборотлар тизими. 3. Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва бошқариш учун тайёрлаш
3 - Мавзу. Ахборотларни тўплаш ва маркетинг муҳитини баҳолаш.
РЕЖА: 1. Маркетингни бошқаришда ахборотларнинг аҳамияти ва уларнинг манбалари. 2. Маркетинг бошқаришда ахборотлар тизими. 3. Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва бошқариш учун тайёрлаш 1. Маркетингни бошқаришда ахборотларнинг аҳамияти ва уларнинг манбалари Бозор иқтисодиётининг энг асосий талабларидан бири ахборотларнинг тўлақонли бўлишидадир. Умуман олганда ҳозирги кун саноат, индустрия асрини ахборотлар билан алмашганлиги билан характерланади. Индустриал аср учун хос бўлган хусусиятлар: моддий неъматлар, саноат ишлаб чиқаришнинг устун даражада ривожланиши, саноат ишчилари ҳиссасининг ошиб бориши билан характерланса, ишлаб чиқариш эса ялпи, йирик туркумли ва катта сиғимдаги бозорга мўлжалланган бўлса, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши жонсиз ва жонли меҳнатни, хом ашё, моддий ресурсларни тежаш ҳисобига, корхонани кенгайтириш ва таннархини пасайтириш ҳисобига амалга ошириладиган бўлса, ахборотлар даврига келиб иқтисодиётда хизмат кўрсатиш тармоқларининг улуши ортиб боради ва айниқса ахборотлар хизматини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган воситачилик хизмати юқори даражада ўсади. Бу даврда ишлаб чиқариш ниҳоят даражада мослашувчан, якка, айрим буюртмаларни бошқаришга кичик эҳтиёжларни қондиришга мўлжалланган, қандайдир айрим харидорнинг ҳар қандай ҳоҳиш ва истагини қондиришга қаратилгандир. Улар ҳам асосан техниклардир ва ниҳоят, агар индустрия асрида қўшимча қийматнинг манбаини жисмоний меҳнат ташкил этган бўлса, ахборотлар даврида инженер ва бошқарувчилар меҳнати ташкил этади. Ҳозирги ахборотлар асрида ҳар қандай меҳнат маркетинг билан узвий боғланган ва тўлиқ равишда унга таянади. Мамлакатда иқтисодиётнинг ривожланиши, бошқариш тизимини мукамаллаштириш, ахборотларсиз амалга ошириб бўлмайди. Ахборотлар миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари, соҳалари, бўлинмалари (иш жойидан тортиб вазирликларгача) ва ушбу корхона билан ўхшаш корхоналар ва ташкилотлар ўртасида узлуксиз ахборот алмашишдан иборот. Фан-техника тараққиёти ўсиши билан бирга чиқарилаётган товарларнинг номенклатураси ҳам ортади, тез янгиланади, ишлаб чиқаришнинг техника базаси замонавий ва мураккаб машиналар тизими билан бойийди, технологик жараёнлар интенсивлашади ва мураккаблашади, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш кенгаяди ва ҳоказо. Ҳозирги пайтда маркетинг асбоб-ускуналарининг ишини автоматик тарзда назорат қилиб турадиган ва ҳисобга оладиган турли мосламалар ва асбоблар: "машина вақтини" ва бекор туриб қолиш вақтини сабаблари бўйича алоҳида қайд этадиган мосламалар; маъмурий ишлаб чиқариш мосламаси ва сигнализация воситалари (қидирув-чақирув) ва ахборот муассаси (қурилмаси); ҳужжатларни сақлаш, излаш ва узатиш воситалари (турли картотекалар, қидирув тизимлари учун ускуналар ва ҳоказолар); цех ва бўлимлар ичидаги қўлёзма шаклларини дистанцион тарзда етказиб бериш телеавтографлар, компьютер ва кибернетик машиналар ишлатилмоқда. Бозор имкониятларини яхшироқ билиш ва маркетинг муаммоларини ечиш учун ҳар қандай ташкилот, корхона ёки фирмага тўлиқ ва ҳаққоний ахборот зарур. Улар ўз харидорлари, рақобатчилари, воситачиларини сотиш ва баҳолар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмай туриб, ҳар томонлама таҳлил этиш, ривожлантириш ва назорат қилишни амалга ошира олмайдилар. Машҳур америкалик маркетологлардан бири шундай деган эди: "Бизнесни бошқариш - бу унинг келажагини бошқариш, келажагини бошқариш - ахборотга эгалик қилишдир". Ҳақиқатан ҳам ахборот молиявий, хом ашё, асбоб-ускуналар ва ишчи кучи каби муҳим бошқариш ресурси ва объекти бўлиб қолмоқда. Умуман бозор тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи учта бўлиб, улар: корхона хўжалик фаолияти ва унинг рақобатчилари тўғрисидаги маълумотлар; махсус тадқиқот ва кузатиш натижалари; мамлакат, туман, тармоқ ва бошқаларнинг умумий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларидир. Корхона хўжалик фаолияти қуйидаги миқдорий кўрсаткичлари билан характерланади: ўтган, ҳозирги ва кутилаётган даврда маҳсулот (товар) сотишнинг мутлақ ва қиймат миқдори; харажатлар ва фойда, ишлаб чиқариш миқдори, ишлаб чиқариш қувватлари, ишчи кучи қиймати, хом ашё, захиралар даражаси, меҳнат унумдорлиги; сотишни ташкил қилиш, товар ҳаракатлари йўналишлари; савдо турлари, реклама харажатлари, етказиб бериш муддати, баҳо, шартнома ва бошқа шароитлар тўғрисидаги ахборот; кадрлар, меҳнатни ташкил қилиш ва бошқариш таркиби, вазифаларнинг тақсимланиши, юқори лавозимларнинг ўрнини босиш имкониятлари, ишчи ва хизматчиларнинг сони; бозордаги ҳар ёқлама ўтказилган тадқиқот ва махсус кузатишлардан кейин олинган ахборот; маҳсулотнинг истеъмол хусусияти; охирги ва оралиқ истеъмолчиларнинг сони; бир қатор махсус масалалар, масалан, айланиш харажатлари, омборларни кенг, мақбул жойга жойлаштириш ва бошқаларни таҳлил қилишда ёрдам беради. Маркетинг дастурида ишлаётган корхона фаолиятига таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий ахборотларга қуйидагилар киради: демографик, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий тенденциялар; аҳоли ва корхоналарнинг даромади, харажати, истеъмол жамғармаларининг таркиби; баҳоларнинг умумий динамикаси, ташқи савдо; ҳукуматнинг солиқлар соҳасидаги сиёсати, хўжалик фаолиятини ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш шартлари; қонунчиликдаги турли ўзгаришлар; рақобатчилар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳам ана шундай ахборотлар. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling