13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа
Download 93.23 Kb.
|
13 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.1. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг таснифи
- Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар
13-мавзу: КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОР-ЛИГИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ Режа: 1. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг тавсифи. 2. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари. 3. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш усуллари. 13.1. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг таснифи Корхона молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлардан энг муҳими унинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардир. Корхонанинг молиявий барқарорлиги деганда унинг фаолиятини молиявий жиҳатидан бир маромда узлуксиз таъминлаб тўриши тушунилади. Молиявий жиҳатдан таъминланиш фақатгина молиявий ресурслар билан таъминланиш эмас, балки унинг жуда кўп қирралари, томонлари мавжуд. Чунки хўжалик фаолиятининг узлуксиз содир бўлиб туриши учун биргина молиявий ресурслар етарли эмас. Бу ресурсларнинг таъминланиши учун бошқа моддий, меҳнат каби бир қанча ресурсларнинг ҳам етарли миқдорда бўлиши лозим. Шу туфайли молиявий барқарорликни баҳолаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Аммо корхоналар молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар хусусида олимлар ўртасида турли қарашлар мавжуд. Бу борада олимлар икки гуруҳга бўлинган. А.Д.Шеремет, Р.С.Сайфулин, В.В.Ковалев, Г.В.Савицкая, Э.А.Акрамов кабилар корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодалаш учун битта кўрсаткичдан фойдаланиб, унинг даражаси бўйича тўрт хил хулоса чиқаришни тавсия қиладилар. Бундай ҳолатларга қуйидагилар киритилган. Молиявий ҳолатнинг мутлоқ барқарорлиги. Молиявий ҳолатнинг меъёр даражасидаги (нормал) барқарорлиги. Молиявий ҳолатнинг беқарорлиги, яъни иқтисодий инқироз ховфи кучли бўлган ҳолат. Молиявий ҳолатнинг инқироз, яъни корхонанинг банкротлик аҳволга тушиб қолиш ҳолати. Иккинчи гуруҳ олимлар ва мутахассислар, жумладан И.Т.Абдукаримов, М.М.Тўлахўжаева, И.О.Волжин, В.В.Эргашбаев, Н.Ҳасанов кабилар корхона молиявий барқарорлигини ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозимлигини тавсия қиладилар. Жумладан В.В.Патров ва В.В.Ковалёвлар корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодалаш учун саккизта кўрсаткични тавсия қилса, И.О.Волжин ва В.В.Эргашбаевлар уни ифодалаш учун 18 та кўрсаткични тавсия қиладилар. «Хўжалик фаолияти таҳлили» бўйича ўқув қўлланма-нинг муаллифи Г.В.Савицкая корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодалаш учун атига иккита кўрсаткични тавсия қилган. Булар жумласига фақат «Молиявий ҳолатнинг мутлоқ барқарорлиги» ва «Меъёр даражасидаги барқарорлик» кўрсаткичларини киритган. Г.В.Савицкаянинг қарашлари бошқа муаллифларникидан тубдан фарқ қилади. Бу муаллиф корхонанинг тўловга қодирлик даражасини молиявий барқарорлик деб ифодалайди. Бу қарашлардан фарқли ўлароқ И.Т.Абдукаримов корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодалаш учун 6 та кўрсаткични тавсия қилади. Булар жумласига қуйидагиларни киритади: мустақиллик коэффициенти; молиявий барқарорлик коэффициенти; молиявий қарамлик коэффициенти; ўз сармоясининг ҳаракатчанлиги; жалб қилинган сармоянинг тўпланиш коэффициенти; жалб қилинган ва ўз сармояси коэффициенти. Ушбу кўрсаткичларнинг қулайлиги шундаки, уларнинг бари аниқ маълумотларга асосланади. Бу эса унинг назарий аҳамияти билан бирга амалий аҳамиятини ҳам оширади. Муаллифнинг мазкур таклифи ушбу китобнинг навбатдаги иккинчи нашрида ҳам такрорланади. Шуни эътироф этиш керакки, ушбу иқтисодий категорияни ифодалаш учун кўрсаткичлар сони айрим олимларда бир-бирига тўғри келади. Аммо уларнинг турлари бошқа-бошқа. Жумладан И.Т.Абдукаримовда ҳам В.Ф.Палийда ҳам ушбу категорияни баҳолаш учун 6 тадан кўрсаткични тавсия қилади. Аммо уларнинг учтаси бир-бирига мутлоқ тўғри келмайди. Масалан, В.Ф.Палий корхона молиявий барқарорлигини ифодалаш учун қуйидаги кўрсаткичларни тавсия қилади: жалб қилинган ва ўз маблағлари коэффициенти; четдан жалб қилинган узоқ муддатли маблағлар коэффициенти; ўз маблағларининг ҳаракатчанлик коэффициенти; амартизациянинг тўпланиш коэффициенти; корхона асосий ва айланма маблағлар аниқ қийматининг мулкдаги коэффициенти; асосий воситалар аниқ қийматининг корхона мулкидаги коэффициенти. Бундай қарашлардан фарқи ўлароқ А.Д.Шеремет ва Р.С. Сайфулинлар корхона молиявий барқарорлигини харажат ва захираларни уларни шакллантирувчи манбалар билан солиштириш орқали хулоса қиладилар ва тўртта кўрсаткични тавсия қиладилар: молиявий ҳолатнинг мутлоқ барқарорлиги, яъни захира ва харажат манбаларининг захира ва харажатларни қоплаш коэффициенти; меъёрий (нормадаги) барқарорлик; беқарор (инқироз арафасидаги) молиявий ҳолат; инқирозли молиявий ҳолат (банкротлик ҳолатидаги корхона). Шунга ўхшаш тавсияни В.В. Ковалёв китобларида ҳам учратиш мумкин. Мазкур қарашлар шуни кўрсатиб турибдики бозор муносабатлари шароитида корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш долзарб ва ҳаётий зарурат экан. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатиб турибдики, бу муаммонинг ечимида ҳали турли қарашлар, ноаниқликлар ва охиригача исботини топмаган тавсиялар ҳали талайгина. Ушбу муаммони ҳал қилишга қаратилган қарашлар ва уринишларнинг ижобий томони шундаки деярли барча муаллифлар корхона молиявий барқарорлигини ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан (системасидан) фойдаланиш лозим, деган хулосага келинган. Бироқ, ушбу тавсияларда кўрсаткичлар тизими кўрсаткичлар тўпламидан иборат бўлиб қолган. Кўрсаткичлар тизими кўрсаткичлар сонининг кўплиги билан белгиланмайди, балки уларни иқтисодий мазмуни бўйича бир тизимга келтириб алоҳида-алоҳида кўриб чиқиш тушунилади. Бу эса кўрсаткичлар тизимини таснифлаш лозимлигини тақозо қилади. Бироқ, келтирилган адабиётларнинг бирортасида ҳам мазкур кўрсаткичлар тизими таснифланган эмас. Буни инобатга олиб, таъкидламоқчимизки, ҳар қандай кўрсаткичлар тўплами, кўрсаткичлар тизимига айланиши учун уларни маълум белгилари асосида таснифлаш лозимдир. Моливий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни иқтисодий моҳияти жиҳатидан бешта гуруҳга бўлиш мумкин: Хусусий маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар; Четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар; Ҳаракатдаги маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар; Айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар; Асосий воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар. Ушбу кўрсаткичлар туркуми 13.1 - чизмада ифодаланган.
Download 93.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling