13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа
Молиявий барқарорликни ифодаловчи
Download 93.23 Kb.
|
13 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз маблағлари (хусусий капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили.
- Кўмт = (Ўм / Б)
- ҳаракатчанлик (моневирлик) коэффициентини
13.3. Молиявий барқарорликни ифодаловчи
кўрсаткичларни таҳлил қилиш усуллари Молиявий барқарорликни таҳлил қилиш учун уни ифодаловчи кўрсаткичларни тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли юқорида тавсиф қилинган кўрсаткичларнинг бухгалтерия баланси ва бошқа молиявий ҳисобот шаклларида кўрсатилган маълумотларга асосан ҳисоблаш усулларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Ўз маблағлари (хусусий капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили. Бу гуруҳ кўрсаткичларга қуйидагилар киради: ўз маблағлари (хусусий капитал) нинг тўпланиш (концентрацияси) коэффициенти; молиявий қарамлик коэффициенти ва ўз маблағларининг (хусусий капитал) ҳаракатчанлик (моневрлик) коэффициенти (13.3-чизма). Ўз маблағи (хусусий капитал)нинг тўпланишини концентрациясини ифодаловчи коэффициент (Кўмт). Мазкур кўрсаткич ушбу маблағларнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични хусусийлик коэффициенти ҳам деб аташ мумкин. Бу кўрсаткич ўз маблағларининг (хусусий капитал) умумий сўммасини (Ум) бухгалтерия баланси умумий сўммасига (Б) бўлиш йўли билан аниқланади: Кўмт = (Ўм / Б) Ушбу кўрсаткич корхонанинг умумий маблағларининг қанча қисми хусусий маблағларни ташкил қилишни ифодалайди. Ҳозирги шароитда у қанча кўп бўлса корхона учун ушанча яхши, чунки корхона молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши учун асоси бўлади. Четдан жалб қилинган маблағлар учун тўланадиган фоиз суммаси тежалади. Бизнинг мисолимизда (26.2-жадвал) ушбу кўрсаткич ҳажми 1999 йил охирида 0,26 ни (531,1 : 2064,8) ташкил қилади. Демак, ушбу миқдор корхонанинг 26 % маблағи ўзининг хусусий маблағи эканлигидан далолат беради. Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлардан бири молиявий қарамлик коэффициентидир (Кмқ). Бу кўрсаткич балансидаги умумий суммани (Б) ўз маблағлари (хусусий капитал - Ум) суммасига бўлиш йўли билан аниқланади: Кмқ = (Б / Ўм) Бу кўрсаткичнинг ҳажми 1999 йил охирида 3,89 ни (2064,8 : 531,1) ташкил қилинган. Демак, ушбу кўрсаткичнинг ҳажми баланснинг умумий суммаси корхонанинг ўз маблағига нисбатан 3,9 марта кўп эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткич ҳажмини таҳли қилганда унинг камайишига эътибор берилиши лозим. Ушбу кўрсаткич ҳажми қанча камайиб борса корхонанинг ўз маблағи шунча кўпайиб бораётганлигидан ва унинг молиявий қарамлиги камайганлигидан, яъни яхшиланаётганлигидан, далолат беради. Агарда ушбу кўрсаткичнинг ҳажми қанча кўпайса шунчалик корхона молиявий қарам бўлаётганлигини ифодалайди. Бу унинг молиявий барқарорлигига путур етаётганлигидан далолатдир. Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) ҳаракатчанлик (моневирлик) коэффициентини (Кхқ) аниқлаш учун умумий ҳаракатдаги маблағларнинг сўммасини (Ухм) ўз маблағлари (Ўм) суммасига бўлиш лозим: Download 93.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling