13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа


- Чизма. Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодалочи кўрсаткичлар тизими


Download 93.23 Kb.
bet2/21
Sana05.05.2023
Hajmi93.23 Kb.
#1432343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
13 mavzu

13.1 - Чизма. Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодалочи кўрсаткичлар тизими.

Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар туркуми ўз навбатида бир қанча алоҳида кўрсаткичлардан иборат. Бу кўрсаткичлар гуруҳи, ҳисоблаш йўллари ва нимани ифодалаши қуйидаги жадвалда келтирилган. (13.1-чизма).


Ушбу кўрсаткичлар тизимига кирувчи ҳар бир гуруҳ кўрсаткичлар ўз навбатида бир қанча кўрсаткичларга бўлинади. Масалан, хусусий капитал билан боғлиқ кўрсаткичларга учта, четдан жалб қилинган маблағларга тўртта, ҳаракатдаги маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларга тўртта ва айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларга бешта кўрсаткичлар киритилган. Ушбу чизмада кўрсаткичнинг номи, ифодаланган. Бундай кўрсаткичлар тизими амалиётда фойдаланиш учун жуда қулайдир. Аммо ҳар бир кўрсаткич бўйича тўлиқ хулосага келиш учун уларнинг ҳар бир гуруҳига алоҳида тўхталиши мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Бу эса ўз навбатида ҳар бир кўрсаткични ҳисоблаш йўллари ва уларнинг нимани ифодалашини кўрсатиб бериш билан биргаликда уларнинг амалиётда қўлланилиши учун қўлайлик туғдиради ва ўрганишни осонлаштиради. Ушбу жадвал 2-чизмадаги барча кўрсаткичларни аниқлаш йўлларини изоҳлаш учун асос бўлади. Энг муҳими шу кўрсаткичларни таҳлил қилишдан олдин улар гуруҳлари нимани ифодалаши тўғрисидаги қисқача маълумотга эга бўлинади.
Бундан ташқари ушбу кўрсаткичлар тизими бўйича амалий маълумотларни қўллаб ҳам ечишни осонлаштиради. Бироқ таҳлил қилиш учун ушбу кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш методологиясини ишлаб чиқиш лозим. Шу туфайли ушбу кўрсаткичларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича таҳлил қилиш усулларини кўриб чиқамиз.


13.2. Молиявий барқарорликни ифодаловчи
кўрсаткичларни аниқлаш йўллари
Молиявий барқарорликни таҳлил қилиш учун уни ифодалаовчи кўрсаткичларни тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар беш гуруҳга бўлинади:
1. Ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар:

  • Ўз маблағининг (хусусий капитал) тўпланиш коэффициенти (Кўтк) корхона эгалари мулкнинг умумий маблағларидаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши. Бу қуйидаги формула билан аниқланади: Кўтк= Ўм / Б. Бу ерда Ўм-ўзлик маблағлари суммаси; Б-баланс суммаси;

  • Молиявий қарамлик коэффициенти (Кмк) 1 сўм ўз маблағига қанча умумий маблағ тўғри келганлигини ифодалайди. Бу юқори бўлса ёмон. 1 га интилиб борса яхши. Барча маблағи хусусий капи-тал эвазига қопланган ҳисобланади ва унинг формуласи қуйидагича: Кмк = Б / Ўм;

  • Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) ҳаракатчанлик (монёвирлик) коэффициенти (Км) Бу хусусий капиталнинг қанча оборотда иштирок этаётганлигини кўрсатади. Бу юқори бўлса яхши. Бу қуйидаги формула билан аниқланади: Км = (Ўм + Умп - Асот - Ўхм) / Ўм Бунда Асот -Асосий капитал ва оборотдан ташқари активлар; Умп-узоқ муддатли пассивлар; Ўхм-ўз маблағларининг оборотда иштирок этган қисми.

2. Четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар:

  • Четдан жалб қилинган капиталнинг тўпланиш (концентрацияси) коэффициенти (Кчжк) корхона эгасининг қанча мулки четдан жалб қилинганлигини кўрсатади. Бу юқори бўлса ёмон ва унинг формуласи Кчжк = Чжк / Б Бунда Чжк-четдан жалб қилинган маблағлар;

  • Узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар ( капитал) нинг тўпланиш коэффициенти (Кумчжк) хўжалик фаолиятини узоқ муддатли маблағ билан таминланганлиги даражасини кўрсатади.Бу юқори бўлса яхши. Бу кйрсаткич қуйидаги формула билан аниқланади: Кумчжк = Умчжк / Ўм Бу ерда Умчжк-узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар қиймати;

  • Четдан жалб қилинган маблағ-ларнинг таркибий коэффициенти, яъни узоқ муддатли четдан жалб қи-линган қуйилмаларнинг умумий Чжқ маблағлардаги коэффициенти (Кумчжкт) умумий четдан жалб қилинган маблағларда узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши. Бунинг формуласи: Кумчжкт = Умчжк / Чжк

  • Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) четдан жалб қилинган маблағларга умумий қарамлик коэффициенти (Кчжмқ) ҳар 1 сўм ўз маблағларига (хусусий капиталга) қанча четдан жалб қилинган маблағ (капитал) тўғри келишини кўрсатади. У қуйидаги формула билан топилади: Кчжмк = Чжк / Ўм

  • Ўз маблағларининг узоқ муддатли пассивларига қарамлик коэффициенти (Кумпқ) Узоқ муддатли пассивларнинг ўз маблағларидаги улушини (ҳиссасини) ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши эмас ва унинг аниқланиш формуласи: Кумпқ = Умп / Ўм

3. Ҳарактдаги маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар:

  • Умумий ҳаракатчанлик (монёврлик) коэффициенти (Кух) ёки харакатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициенти ҳаракатдаги (оборотдаги) маблағнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши ва унинг формуласи: Кух = Ухм / Б Бунда Ухм умумий ҳарактдаги маблағлар;

  • Соф харакатчанлик коэффициенти (Ксхм) соф ҳаракатдаги маблағларнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши ва у қуйидаги формула билан топилади: Ксхм = Схм / Б Бунда Схм-қз маблағларининг товар заҳиралари ва пул маблағларидаги қисми;

  • Соф харакатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициенти (Кф) Соф ҳаракатдаги маблағларнинг умумий ҳаракатдаги маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши ва у қуйидаги формула билан аниқланади: Кф = Схм / Ухм

4. Асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичлар:

  • Асосий воситанинг умумий маблағидаги ҳиссасини ифодаловчи коэффициенти (Кавҳ) асосий воситаларнинг корхона умумий хўжалик маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бунинг аниқланиш формуласи қуйидагича: Ķавх = Ав / Б;

  • Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) капиталлашганлик коэффициенти (Кумк) ўз маблағларининг (хусусий капи-талнинг) қанча қисми асосий восита-ларга (капиталга) сарф қилинган-лигини кўрсатади. Бу юқори бўлса яхши ва бунинг аниқланиш формуласи: Кумк = (Ав - Умп) / Ўм;

  • Асосий воситалар жамғарилишининг интенсивлиги коэффициенти (Кин) бир йилда асосий воситаларнинг қанча қисми жамғарилаётганлигини ифодалайди ва у қуйидаги формула билан аниқланади: Кин = Авжэ / Ав Бунда Авжэ-Асосий воситаларнинг жорий йилдаги эскириш қиймати;

  • Асосий воситалар жамғарилишининг умумий коэффициенти (Кавжу) Асосий воситалар қийматининг қанча қисми такрор тўпланганлигини ва қанча қиймати қолганлигини ифодалайди ва унинг аниўланиш формуласи қуйидагича: Кавжу = Авуэ / Ав Бунда Авуэ-асосий воситаларнинг эскиришининг умумий суммаси.

5. Айланма маблағлар билан боғлиқ кқрсаткичлар

  • Айланма маблағларнинг (капиталнинг) ўз маблағлари (хусусий капитал) билан таъминланиш коэффициенти (Камт) Ҳар 1 сўм айланма маблағларга қанча ўз маблағлари (хусусий капитали) тўғри келишини кўрсатади. Бу юқори бўлса яхши ва унинг аниқланиш формуласи Камт =Ўхм / Ам Ўхм-оборотдаги ўз маблағлари, Ам-айланма маблағлар қиймати;

  • Айланма маблағларнинг қарамлилик коэффициенти (Кчжқ) Четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) айланма маблағлардаги (капиталдаги) ҳиссасини ифодалайди. Бу қуйидаги формула билан аниқланади: Кчжк = Чжм / Ам Бунда Четдан жалб қилинган капитал қиймати.

  • Айланма маблағларда қисқа муддатли банк кредитига қарамлилик коэффициенти (Кбк) қисқа муддатли банк кредитининг айланма маблағлардаги ҳиссаси қанча эканлигини кўрсатади. Бу юқори бўлса ёмон ва унинг аниқланиш формуласи Кбк = Кмбк / Ам Бунда Кмбк- қисқа муддатли банк кредити.

  • Айланма маблағларининг тез ҳаракатдаги Ам. Билан таъминланиш коэффициенти (Кҳмт) Айланма маблағларнинг қанча қисми тез ликвид бўладиган маблағлардан иборатлигини ифодалайди ва уни қуйидаги формула билан топилади; Кхмт = Пмба / Ам Бунда Пмба-тез ликвид бўладиган айланма маблағлар суммаси, яъни пул маблағлари ва бошқа активлар;

  • Айланма маблағларнинг бутун мулкдаги ҳиссаси (Камҳ) айланма маблағларнинг барча мулкдаги ҳиссаси неча фоиз эканлигини ифодалайди. У қуйидаги формула билан аниқланади. Камҳ = Ам / Б


Download 93.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling