13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа


Download 93.23 Kb.
bet21/21
Sana05.05.2023
Hajmi93.23 Kb.
#1432343
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
13 mavzu

13.9 - Ж а д в а л
Молиявий барқарорликнинг ўзгаришига айланма маблағлар билан боғлиқ омиллар таъсирининг 1999 йилдаги ҳисоб-китоби





Кўрсаткичлар

Асос даври

Ҳисобот даври

Фарқи (+,-)

Индекси (i)

1.

Захираларнинг ўз маб-лағлари билан таъмин-ланиш коэффициенти (Х1)

1,372


1,667


+0,295


1,215


2.

Захираларнинг моддий айланма маблағлардаги ҳиссасининг коэффициенти (Х2)

0,530


0,450


+0,080


0,849


3.

Моддий айланма маб-лағларнинг умумий ак-тивлардаги ҳиссасининг коэффициенти (Х3)

0,606


0,619


+0,013


1,021


4.

Четдан жалб қилинган маблағларнинг актив-лар билан таъминлан-ганлик коэффициенти (Х4)

1,787


1,865


+0,078


1,044


5.

Молиявий барқарорлик (У)

0,787


0,865


+0,078


1,099


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, молиявий барқарорликнинг умумлашган кўрсаткичи, яни ўз маблағларининг четдан жалб қилинган маблағларга нисбати ҳисобот даврида ўтган асос йилига нисбатан 9,9 % га ошган ёки унинг коэффициенти 0,787 дан 0,865 гача яъни 0,078 га кўпайган.


Натижа (У) билан ушбу омиллар ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги мультипликатив моделда ўз ифодасини топади:
4
У = Х1 . Х2 . Х3 . Х4 = П Хi ; (i = 1,4)
i=1
Ушбу боғлиқликка таҳлилнинг анъанавий усулларидан бирқанчасини қўллаган ҳолда натижа узгаришига омиллар таъсирини аниқлаш мумкин. Мазкур жадвал маълумотларига индекс усули қўллаган ҳолда аниқлаш йўлларини кўриб чиқамиз.
Ушбу ўзгаришга, такидланганидек бир қанча омиллар таъсир қилган. Буларни индекс усули билан қуйидагича аниқлаш мумкин.
1. Захираларнинг ўз маблағлари билан таъминланиш коэффицентининг 0, 295 га ошганлиги молиявий барқарорлик даражасини 0,169 коэффицентга оширган:
Ух = (У . iх1) - У = (0,787 . 1,215) - 0,787 = +0,169

2. Захираларнинг моддий айланма маблағлардаги ҳиссасининг 0,080 коэффициентга камайиши молиявий барқарорлик даражасини 0,144 коэффициентга камайтирган:


Ух = (У . iх1 . iх2) - (У . iх1)= (0,787 . 1,215 . 0,849) -
- (0,787 . 1,215) = - 0,144.

3. Моддий айланма маблағларнинг умумий активлардаги ҳиссаси коэффициентининг 0,013 га ошганлиги натижа хажмини ҳисобот даврида 0,017 коэффициентга оширди:


Ух = (У . iх1 . iх2 . iх3) - (У . iх1 . iх2)= (0,787 . 1,215 .
- 0,849 . 1,021) - (0,787 . 1,215 . 0,849) = +0,017

4. Четдан жалб қилинган маблағларнинг барча активлар билан таъминланганлик коэффициенти 0,078 га ошган. Бу омил натижасида молиявий барқарорлик 0,036 коэффицентга кўпайган:


Ух = Ух - (У . iх1 . iх2 . iх3)= 0,865 - (0,787 . 1,215 .
. 0,849 . 1,021) = +0,036

Барча омиллар таъсири натижанинг умумий фикрига тенг бўлиши керак:


0,169 - 0,1444 + 0,017 + 0,036 = +0,078.


Шундай қилиб молиявий барқарорликни таъмирлаш учун айланма маблағлар билан боғлиқ омилларни қайси йўналишда яхшилаш йўлларини ишлаб чиқиш учун тегишли маълумотларга эга бўлинди. Бу учун энг аввало салбий таъсир қилган омилларга эътибор қаратилади ва уларни яхшилаш чора тадбирларини ишлаб чиқилади.
Download 93.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling