13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа


- Ч и з м а. Корхона молиявий барқарорлигининг асосий воситалар (капитал)


Download 93.23 Kb.
bet16/21
Sana05.05.2023
Hajmi93.23 Kb.
#1432343
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
13 mavzu

13.2. - Ч и з м а. Корхона молиявий барқарорлигининг асосий воситалар (капитал)
билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими
Молиявий барқарорликни ифодаловчи энг муҳим кўрсаткичлардан бири, таъкидланганидек, асосий воситаларнинг умумий капиталидаги ҳиссасини ифодаловчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич ҳажми жуда кўп бўлса ҳам, жуда кам бўлса ҳам ёмон. Ҳар бир корхонада мулк шаклидан қати назар, унинг менежерлари, бухгалтерлари асосий воситаларнинг умумий маблағлардаги мақбул (оптимал) даражасини аниқлашлари лозим. Бунда корхонанинг зарарсизлик ёки фойдалилик нуқтасини аниқлаши, бу учун қанча асосий фонд зарур ва уларнинг қандай таркибда бўлиш лозимлиги кўрсатилиши шарт. Бу кўрсаткич ҳисобланмаган пайтда мақбул кўрсаткичнинг миқдори сифатида тармоқ бўйича ўртача кўрсаткични олиш мумкин.
Масалан, савдо соҳаси бўйича Ўзбекистонда асосий воситаларнинг умумий маблағлардаги ҳиссаси, (жамланган ҳисобот бўйича) 40 % деб фараз қиламиз. Аммо таҳлил қилинаётган «А» савдо корхонада 50 %, «Б» савдо корхонасида эса 30 %. Бу ҳолда хўжалик маблағларининг тақсимоти иккала корхонада ҳам яхши эмас, чунки биринчисида оборотда маблағлар кам, иккинчидан эса моддий техника базаси керагича етарли эмас деган хулосани бериши мумкин. Лекин аниқ хулоса қилиш учун уларнинг таркибини, зарурлигини, умумий ҳажмини, самарадорлигини ҳар бир корхона бўйича ҳам ўрганиш лозим.
Корхоналар молиявий барқарорлигини ифодаловчи асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичлардан бири асосий воситалар жамғарилишининг интенсивлигидир. Мазкур кўрсаткични (Кин) аниқлаш учун Ав.ларнинг жорий йилдаги эскириш сўммасини (Авжэ) асосий воситаларнинг умумий сўммасига (Ав) бўлиш кифоя:
Авжэ
Кин = ----------------- ;
Ав
Ушбу кўрсаткич умумий асосий воситаларнинг қанча қисми бир жорий йилда жамғарилганлигини кўрсатади. Масалан, ушбу кўрсаткичнинг ҳажми 0,120 бўлса асосий воситаларнинг бир йилда жамғарилиши 12 % ни ташкил қилганлигидан далолат беради. Демак, мавжуд асосий воситалар миқдори 8,3 йилда (130:12) тўла жамғарилиб бўлар экан.
Мазкур гуруҳга кирувчи яна бир муҳим кўрсаткич асосий воситалар жамғарилишининг умумий коэффициентидир (Кжу). Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун асосий воситаларнинг барча эскириш сўммасини (Авэ) умумий асосий воситалар қийматига бўлиши мумкин:

Download 93.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling