13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа


Download 93.23 Kb.
bet19/21
Sana05.05.2023
Hajmi93.23 Kb.
#1432343
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
13 mavzu

Ам
Камх = -------------
Б
Таҳлил жараёнида кўрсаткичлар тизимини қўллашнинг қулайлиги шундаки ўрганилаётган объектни ҳар жиҳатдан атрофлича қмраб олади. Шу боисдан баъзи кўрсаткичлар ўзи алоҳида унчалик катта аҳамиятга эга бўлмасада кўрсаткичлар тизимига киритилганки улар шу объектни ўрганишдан қайсидир жиҳатини тўлиқ баҳолаш учун зарур бўлади. Ушбу фикрни молиявий барқарорликни ифодаловчи барча кўрсаткичлар учун ҳам айтиш мумкин.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичдан бири айланма маблағнинг четдан жалб қилинган маблағларга (капиталга) қарамлик коэффициентидир (Камқ). Бу кўрсаткични топиш учун четдан жалб қилинган барча маблағлар (капитал) суммасини (Чжк) айланма маблағларнинг умумий суммсига (Ам) бўлиш лозим:


Чжк
Камқ = ---------------
Ам
Ушбу кўрсаткич айланма маблағларда четдан жалб қилинган маблағларнинг ҳиссаси қанча эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткичнинг ҳажми қанча камайса корхона учун шунча яхши, чунки унинг бегоналарнинг маблағига қарамлиги камаяди.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи айланма маблағлар билан боғлиқ бўлган муҳим кўрсаткичлардан бири айланма маблағларнинг қисқа муддатли банк кредитига қарамлик коэффициентидир. Ушбу кўрсаткич қисқа муддатли банк кредитининг умумий айланма маблағлардаги ҳиссасни ифодалайди. Четдан жалб қилинган маблағлар ичида банк кредити муҳим эътиборни талаб қиладиган кўрсаткичдир, чунки четдан жалб қилинган маблағларнинг кўпига банк кредити каби юқори фоизда ҳақ тўланмаслиги мумкин. Шу туфайли ушбу кўрсаткични ўрганиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Айланма маблағларнинг қисқа муддатли банк кредитига қарамлик коэффициентини (Кбк) аниқлаш учун қисқа муддатли банк кредити суммасини (Кмбк) айланма маблағларнинг умумий суммасига (Ам) бўлиш мумкин:
Кмбк
Кбк = ---------------
Ам
Молиявий барқарорликни ифодаловчи яна бир муҳим кўрсаткичлардан бири айланма маблағларнинг оборотдаги ўз маблағлари (умумий ҳаракатдаги маблағлар) билан таъминланиш коэффициентидир (Кхмт). Буни аниқлаш учун оборотдаги ўз маблағлари (ҳаракатдаги маблағлар) суммасини (Хам) айланма маблағлар ҳажмига (Ам) бўлинади:

Download 93.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling