Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Диверсификацион ўсиш стратегиялари
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Қисқартириш стратегиялари
3. Диверсификацион ўсиш стратегиялари. Бу стратегиялар корхона ушбу тармоқ доирасида ушбу маҳсулот билан ушбу бозорда бошқа ривожлана олмаган ҳолларда амалга оширилади. Бу қаторга қуйидаги стратегиялар киради:
— мавжуд бизнесга киритилган янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қўшимча имкониятлар излаб топиш ва фойдаланишга асосланадиган марказлаштирилгандиверсификасия стратегияси. Бунда мавжуд ишлаб чиқариш бизнес марказида қолади, янги ишлаб чиқариш эса ўзлаштирилган бозор имкониятлари ва корхонанинг кучли томонларидан фойдаланишдан келиб чиқиб барпо этилади; — фойдаланилаётган технологиялардан фарқ қиладиган янги технология талаб қиладиган янги маҳсулот ҳисобига мавжуд бозорда ўсиш имкониятларини излаб топишни кўзда тутадиган горизонталдиверсификасия стратегияси. Мазкур стратегияда корхона мавжуд имкониятлардан, масалан, таъминот соҳасидаги имкониятлардан фойдаланадиган, технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиши лозим. Янги маҳсулот асосий маҳсулот истеъмолчиларига йўналтирилган бўлиши лозимлиги сабабли ўз сифати бўйича у ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга йўлдош бўлиши лозим. Корхонанинг янги маҳсулот ишлаб чиқаришда ўз чуқур билимга эгалигини олдиндан баҳолаши ушбу стратегияни амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади; — корхона илгари ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган ва янги бозорларда сотиладиган янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига кенгаядиган конгломеративдиверсификасия стратегияси. Бу амалга ошириш энг қийин бўлган ривожланиш стратегияларидан бири ҳисобланади, чунки унинг муваффақиятли амалга оширилиши кўплаб омилларга, хусусан, мавжуд персоналнинг чуқур билимга эгаликгига, зарур молиявий воситалар мавжудлигигага боғлиқ. 4. Қисқартириш стратегиялари. Бу стратегиялар корхона иқтисодиётда туб ўзгаришлар рўй берган ва пасайиш кузатилган пайтларда самарадорликни ошириш зарурати туфайли ёки ўсиш давридан сўнг ҳаракатларни қайта тақсимлашга эҳтиёж сезганда амалга оширилади. Бу ҳолатларда корхоналар мақсадли йўналтирилган ва режалаштирилган қисқартириш стратегияларидан фойдаланишга мурожаат қилади. Бизнесни мақсадли йўналтирилган қисқартириш стратегияларининг тўрт хил тури ажратиб кўрсатилади: — қисқартириш стратегиясининг энг сўнгги ҳолатини ифодалайдиган ва корхона бизнесни давом эттира олмайдиган ҳолатда амалга ошириладиган тугатиш (ликвидасия) стратегияси; — мазкур СББ бўйича узоқ муддатли истиқболлардан қисқа муддатли истиқболда максимал даромад олиш фойдасига воз кечишни кўзда тутадиган «ҳосил тўплаш» стратегияси. Ушбу стратегия сотиб юбориш имкони бўлмаган, лекин «ҳосилни тўплаш» пайтида даромад келтириши мумкин бўлган истиқболсиз бизнесга нисбатан қўлланади. Бу стратегия харид харажатлари ва ишчи кучи харажатларини қисқартириш ҳамда мавжуд маҳсулотни сотиб тугатиш ва давом этаётган ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобига максимал даромад олишни назарда тутади; - корхона истиқболли СББни ривожлантириш ёки корхона мақсадларига кўпроқ мос келдиган янги бизнес турларини бошлаш учун маблағлар олиш мақсадида ўз СББ бир қисмидан халос бўлишида намоён бўладиган қайта тақсимлаш стратегияси. Кўпинча бу стратегия диверсификасияланган корхоналар томонидан ишлаб чиқариш туралридан бири бошқаси билан яхши уйғунлашмаган ҳолларда амалга оширилади; - асосий ғояси харажатларни камайтириш имкониятларини излаш бўлган харажатларни қисқартириш стратегияси. Бундай стратегия кичик харажатлар манбаларини бартараф қилишга кўпроқ йўналтирилган бўлади, уни амалга ошириш эса вақтинчалик ёки қисқа муддатли характерга эга бўлади. Ушбу стратегияни амалга ошириш ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, персонални ишга ёллашни қисқартириш ёки ҳатто ишдан бўшатиш, кам фойда келтирадиган товарлар ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва кам фойда берадиган ишлаб чиқариш қувватларини ёпиш билан боғлиқ. Амалиётда корхона бир вақтнинг ўзида бир нечта стратегияни амалга ошириши мумкин. Бу кўп тармоқли корхоналар учун характерли саналади. Корхона шунингдек, стратегияларни амалга оширишда маълум бир кетма-кетликни кўзда тутиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам корхона комбинасияланган стратегияни амалга оширади. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling