2.1-расм. Корхонада режалаштириш цикли
Амалга ошириш босқичида чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилади, бунинг натижасида корхона стратегиялари амалга оширилади ва унинг мақсадларига эришилади. Маркетинг режаларини корхона ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам одамлар билан ишлайдиган корхона ходимлари амалга оширади.
Назорат режаларни бажариш ва бу билан боғлиқ фаолият натижаларини ўлчаш, уларни баҳолаш ва таҳлил қилишни, шунингдек, қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур ҳолларда тузатишлар киритишни қамраб олади.
3. Корхонада стратегик режалаштириш
Бозорга йўналтирилган стратегик режалаштириш бир томондан, фирманинг мақсадлари ва имкониятлари, бошқа томондан эса – ўзгарувчан бозор имкониятлари ўртасида мувофиқлик ўрнатиш ва сақлаш жараёнини бошқариш жараёнидир. Стратегик режалаштиришдан мақсад – корхонани муваффақиятли ривожлантириш, бозор ва корхона имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга йўналтирилган бищнес яратиш ёки ислоҳ қилиш ҳисобланади.
Стратегик режалаштириш турли даражада: корпорасия даражасида, бўлинма ёки товар линияси даражасида амалга оширилиши мумкин. Стратегик режалаштириш корхонада режалаштиришнинг қолган турлари учун тамал тоши ҳисобланади.
Бутун корхонанинг стратегик режаси бир нечта таркибий қисмни, чунончи: миссия, стратегик бизнес-бирликлар, ўсиш стратегиясини ўз ичига олади. Мос равишда, корхонанинг стратегик режасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (2.2-расм).
2.2-расм. Корхона даражасида стратегик режалаштириш босқичлари
1-босқич. Миссия бу–корхона мавжудлиги ва фаолиятининг асосий мақсади. Кўплаб корхоналар ва нотижорат ташкилотларида ишлаб чиқиладиган миссия расмий ифодалари кенг маънода ташкилот нимага эришиш истагида деган саволга жавоб беришни таклиф қилади. Аниқ ифодаланган миссия ходимлар ҳаракатларини йўналтиради ва қуйидаги саволларга жавоб беради:
— Биз қандай бизнес билан шуғулланамиз?
— Бизнинг истеъмолчиларимиз кимлар?
— Бизнинг иш мақсадимиз қандай?
— Бизнинг бизнес қандай бўлади?
Бошқарувнинг ҳар бир даражасида корхона миссиясини муайян стратегик мақсадларига айлантириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |