Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet12/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Мақсадли тавсифнома

Режалаштириш муддати

Корпоратив (корхона, бирлашма даражаси)

Стратегик

5 йилгача

Бўинма (филиал, ҳудуд, бозор, сотув канали)

Стратегик

3-5 йил

Маҳсулот (алоҳида бозор, муайян товар, марка даражаси)

Стратегик,
тактик,
операсион

1 йил

Инструментал (алоҳида маркетинг таркибий қисмлари даражаси)

Операсион

1 йилгача

Маркетинг режаси фақат маркетинг бўлимининг алоҳида режаси бўлмасдан, бутун компания умумий корпоратив режасининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, чунки компания режаси корхонанинг ҳар бир функсионал йўналиши: ишлаб чиқариш, молия, маркетинг, сотув, кадрлар ва бошқалар бўйича режаларни ўз ичига олади. Бизнес-жараёнлар, қоидага кўра, компаниянинг бир нечта функсионал бўинмалари томонидан бажарилади. Маркетингни режалаштириш корхонанинг бозор фаолиятида корхона бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш воситасига айланади.


Режалаштириш жараёни учта босқични қамраб олади: режани ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва назорат қилиш. Ушбу босқичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 2.1-расмда кўрсатилган.
Корхонанинг 3-5 йил ва ундан ортиқ муддатга ишлаб чиқиладиган стратегик, узоқ муддатли режаси кутилишича, бир неча йил давомида ташкилотга таъсир кўрсатадиган асосий омиллар ва кучларни тавсифлайди, шунингдек, уларни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни кўрсатган ҳолда корхонанинг узоқ муддатли мақсадлари ва асосий стратегияларидан иборац бўлади. Стратегик режалаштириш босқичида корхона ўз фаолиятининг ҳар бир йўналишига нисбатан қўллаши лозим бўлган ҳаракатларни ҳал қилади. Маркетингни режалаштириш муайян чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва умумфирма стратегик мақсадларига эришишда корхонага ёрдам бериши мумкин бўлган маркетинг стратегияларини белгилашни ўз ичига олади.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling