Маркетинг харажатлари
|
Marketing costs
|
Маркетинговые затраты
|
товар ва хизматларни шакллантириш ва такрор ишлаб чиқариш бўйича маркетинг чора-тадбирлари ва маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган сарф ва чиқимлар йигиндиси. Маркетинг харажатларининг асосий таркибий қисмлари: бошқарув харажатлари, маркетинг бўлими ходимлари маоши, амортизацион ажратмалар, маркетинг бўлимининг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган материал ва ресурслар, товар сиёсати, нарх сиёсати, коммуникатив сиёсат, савдо ва дистрибутив сиёсат учун сарфланувчи харажатлар.
|
Маркетинг чора-тадбирларининг иқтисодий самарадорлиги
|
Cost-effectiveness of marketing activities
|
Экономическая эффективность маркетинговых мероприятий
|
1) маркетинг чора-тадбирларини амалга ошириш самарасининг (натижаси) бунинг учун сарфланган барча харажатлар миқдорига нисбати; 2) маркетинг мажмуасининг (маркетинг-микс) самарадорлик кўрсаткичи. Натурал ва қиймат шаклида ўлчанади.
|
Маркетингда тармоқ ёндашуви
|
Sectoral approach in marketing
|
Отраслевой подход в маркетинге
|
маркетинг тизими субъектларининг нафакат иккитомонлама (харидор ва сотувчи) эмас, балки кўптомонлама ўзаро алоўалари жараёнини акс эттириш концепцияси. Тармоқ ёндашуви на сотувчилар ва на харидорлар ўзларига хамкорни танлаш ва уларни алмаштиришда эркин эмас, чунки ресурслар ўзгарганда уларнинг бир-бирига карамлиги юзага келади, яъни алоқалар алмашуви бузилади деган фикрни олга суради. Маркетинг тармоги аъзолари ўртасида ресурслар айирбошлаш “карамлик” ва “хокимлик” манбаи ҳисобланади. Маркетинг тармоги учта ўзаро боғлиқ таркибий қисмдан иборат: иштирокчилар (фирмалар), ресурслар ва фаолият турлари. Тармоқ ёндашуви ресурсларнинг турли хиллиги ва уларни иерархик назорат қилишни талаб қилади.
|
|