Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Download 230.47 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
- I-БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти унда ишлаб чиқилган илмий тавсиялардан фойдаланиш мумкинлиги, меҳнат бозори тармоқларини тез суръатлар билан ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини ошириш концепциясининг ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини ошириш йўллари бўйича қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари, Президент қарорлари, фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва соҳага оид бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилди. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 4 та илмий иш, 4 таси конференция материаллари ва маъруза тезислари шаклида эълон қилинди. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан таркиб топган. Унда 8 та жадвал, 9 та расм мавжуд. Ишнинг умумий ҳажми 100 бетдан иборат. I-БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Меҳнат бозорини самарали ривожлантириш орқали аҳолини иш билан бандлигининг моҳияти уни ривожлантиришнинг зарурияти ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни жадаллаштиришдаги аҳамияти Жаҳон тажрибаси меҳнат бозори бозор муносабатларининг пойдевори эканлигидан далолат беради. Яъни “Агар бозор иқтисодиёти унсурлари турли бозорлардан иборат бино сифатида тасаввур қилинса ва унинг пойдевори меҳнат бозори бўлса ҳамда агар ноқулай об-ҳаво вақтида унинг томидан чакка ўтаётган, деворларида ёриқлар пайдо бўлса ҳам бино тик туравериши мумкин. Аммо пойдеворсиз (яъни, меҳнат бозорисиз) у қулаб тушади”7. Меҳнат бозорисиз мутаносиб иқтисодиётни шакллантиришнинг иложи йўқ, чунки иқтисодиётни бошқариш, энг аввало, ходимлар меҳнат фаолиятини бошқаришни назарда тутади. Шунинг учун кўпгина хорижий иқтисодчилар, хусусан Д.Сакс, Р.С.Смит, Р.Ж.Эренбергер ва бошқалар меҳнат иқтисодиёти ва социологияси муаммоларини (иш ҳақи ва иш билан бандликнинг ўзаро боғлиқлиги, таълимни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашни рағбатлантириш, бу соҳаларга инвестицияларнинг самарадорлиги, меҳнат социологияси масалалари ва ҳоказоларни) меҳнат бозори орқали тадқиқ этадилар. Ўз даврининг машҳур тадқиқотчиси, англиялик Томас Мальтус (1766-1834) башариятнинг ўсиш суръатларини Ер куррасидаги табиий ресурлар билан боғлаган дастлабки олим бўлиб, у инсоният геометрик прогрессия шаклида, озиқ-овқат ресурслари эса арифметик прогрессия шаклида ўсаётганини аниқлаган. Олимнинг қайд этишича, аҳоли ўсиш суръатлари қандай бўлмасин, бир кун келиб очлик муаммосига дуч келади ва бу муаммонинг натижасида урушлар, камбағаллик, касалликлар кўпаяди. Мальтус назарияси тарафдорлари ҳозирги кунда ҳам аҳоли қашшоқлигини «табиат қонуни» деб ҳисоблаб, аксарият мамлакатларнинг қолоқлигини иқтисодий ҳолат билан эмас, балки аҳоли зичлиги билан боғлайдилар. Маълумки, мазкур масала БМТ учун ҳам ўта долзарб. Мазкур ташкилот ходимлари мунтазам равишда демографик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб, БМТ аъзолари ва халқаро ҳамжамият учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқадилар. Демографик муаммонинг ечимини топиш мақсадида БМТда «Ер куррасидаги аҳолини тартибга солиш соҳасида умумжаҳон ҳаракатлар дастури» ҳам ишлаб чиқилган. Ташкилотнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши таркибига эса махсус Аҳоли ва тараққиёт комиссияси киритилиб, улар ҳар йили БМТнинг демографик йилнома ва «Аҳоли янгиликлари»ни чоп этадилар. Чет эл ва миллий иқтисодий назария меҳнат бозорини таҳлил этишда бой тажрибага эга бўлишига қарамасдан ҳозирги вақтда ҳам илмий доираларда “меҳнат бозори” тушунчаси хусусида қизғин бахс-мунозаралар давом этмоқда. Мана кўп йиллардан бери етакчи илмий мактаблар вакиллари меҳнат бозорида нима – меҳнат ёки иш кучи сотилиши, ички фирма бозори мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, иш ҳақининг моҳияти нима: меҳнат баҳоси (қиймати) ёки иш кучи баҳоси (қиймати) ва ҳоказолар мақсадида аниқ бир фикрга кела олмаяптилар.8 Жумладан, ҳозирги вақтда “меҳнат бозори”ни “меҳнатни ҳосил қилиш, айрибошлаш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар, ижтимоий нормалар ва институтлар тизими” сифатида кенг талқин этиш тарафдорлари сафи кенгаймоқда. Улардан А.А.Никифорова9, Г.Э.Слезингер10, Н.А.Волгин11 ва айрим бошқа иқтисодчи олимлар “меҳнат бозори” соҳасига фақат меҳнатни айрибошлашни (меҳнат олди-соттисини) эмас, шунингдек меҳнат салоҳиятини ҳосил қилиш (таълим ва касбий тайёргарлик) шунингдек меҳнатдан фойдаланиш (ишлаб чиқаришда персонални бошқариш) жабҳаларини киритиш лозимлигини кўрсатмоқдалар. Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Қ.Х.Абдураҳмонов ҳам бу фикрни тасдиқлайди: “Меҳнат бозори деганда ишчи кучи такрор юзага келишининг барча босқичларида: унинг етиштирилиши (ижтимоий-демографик жиҳат, янги ишчи кучи пайдо бўлиши), айрибошланиши (сотиб олиш-сотиш ҳаракати амалга оширилиши), тақсимланиши (ишчи кучининг ижтимоий, касбий ва ҳудудий кўчиши орқали тақсимланиши) ва меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим билан иш берувчи ўртасида кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими тушунилиши керак”12. Яна бир ўзбек иқтисодчи олимаси Д.А.Ортиқова фикрига кўра, меҳнат бозори соҳаси меҳнатнинг жамланма талаби ва таклифини шакллантириш бўйича меҳнат муносабатлари бутун мажмуасини қамраб олиши керак. У “меҳнат бозори ривожланиши ҳозирги босқичининг вазифаси–иш кучи талаби ва таклифининг мувозанатига эришишдир. Бу биргина миқдор кўрсаткичларини эмас, балки сифат кўрсаткичларини ҳам мувофиқлаштиришни талаб этади”13 деб кўрсатади. Аммо барча олимлар ҳам бу фикрга қўшилмайдилар. Масалан, Р.Ж.Эренберг ва Р.Смит фикрига кўра: “Меҳнат бозори фақат меҳнатни харид қиладиган ва сотадиганлардан иборат. Ҳар қандай аниқ бир кунда минглаб фирмалар ва минглаб ходимлар бозорга чиқиб, бу келишувни амалга оширишга ҳаракат қиладилар”14. Бундай ёндашув россиялик иқтисодчи олим А.О.Котляр томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. У ички меҳнат бозори мавжудлигини инкор қилади ва ходимни ёллаш контракти иш кучи олди-соттиси бозор ҳужжатини расмийлаштиришини, ёллаш шартларига кейинчалик киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар бозор хусусиятига эга эмаслигини, чунки улар сотилган ва фойдаланилаётган иш кучига тааллуқлигини кўрсатади15. “Меҳнат бозори” тушунчасини кенг талқин этиш концепцияси тарафдорлари бундай чегаралаш меҳнат муносабатлари соҳасини торайтиради ва бутун жараённи иш жойини излаш билан чеклашга олиб келади деб ҳисоблайдилар. Улар фикрига кўра, “меҳнат бозори”ни кенгроқ маънода кўриб чиқиш учун ҳамма асослар бор, чунки “ходим–иш берувчи” ижтимоий муносабатларининг жамланмаси ижтимоий шериклар улар биргаликда иш тутадиган барча босқичларда, иқтисодий тизимда пайдо бўлиши мумкин бўлган барча вазиятлар, шу жумладан ишлаб чиқариш суръати пасайиши, ишсизлик, корхонанинг ёпилиши, иш ҳақининг камайиши ва бошқа ҳолатларда ўзаро қалин муносабатда бўлишади16. Меҳнат бозорининг амал қилиши механизми ва унда аҳолини иш билан банд этишнинг ижтимоий–иқтисодий моҳиятига аниқлик киритишда Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) бу масаладаги нуқтаи назарини ҳам ҳисобга олиш керак. Яъни ХМТ таърифига мувофиқ, меҳнат бозори–тадбиркорлар ва меҳнаткашлар иш ҳақи ва меҳнат шароитлари хусусида жамоавий ёки шахсий музокаралар олиб борадитган соҳадир17. Иқтисодий адабиётда “меҳнат бозори” атамаси билан билан бир қаторда “иш кучи бозори” тушунчаси ҳам учрайди. Кўпинча улар бир маънода ишлатилади. Аммо ҳақиқатан ҳам бу атамалар бир маънони англатадими ёки уларнинг ҳар бири ўз хусусиятларига эгами деган саволга асосли жавоб топиш керак бўлади. Мазкур масалада АҚШнинг собиқ меҳнат вазири вазирлик расмий ҳужжатларида “меҳнат бозори” атамасини ишлатишни ман этишга ҳаракат қилганлигини эслатиб ўтиш мумкин. Унинг фикрига кўра, “меҳнат бозори” атамаси меҳнат худди дон, нефтьь ёки металл сингари сотилиши ва сотиб олинишининг англатиши ходим шаънини камситади18. Умуман олганда, ҳозирги вақтгача иқтисодчи олимлар ўртасида меҳнат бозорида нима – иш кучими ёки меҳнат сотилиши юзасидан якдил фикр йўқ. XIX аср иқтисодий назариясида меҳнат бозорида ҳали мавжуд эмаслиги сабабли сотиш мумкин бўлмаган меҳнат эмас, балки иш кучи, яъни инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти сотилади деб ҳисоблаб келинган. ХХ аср охирларига келиб Ғарб иқтисодий назариясида меҳнат бозорида бевосита меҳнат сотилиши ва сотиб олиниши, иш ҳақи меҳнат учун тўланадиган ҳақ (яъни меҳнатга ҳақ тўлаш) эканлиги асосланди19. МДҲ иқтисодчи олимларининг бу масала хусусидаги фикрлари ҳам турлича. Масалан, Л.А.Костиннинг ҳисоблашича, меҳнат олди-сотти объекти бўла олмайди, чунки ҳали йўқ нарсани сотиб бўлмайди. Шунинг учун меҳнат бозорида меҳнат эмас, балки иш берувчи фойдаланадиган меҳнат қилиш қобилияти сотилади. “Меҳнат,–деб қайд қилади Л.А.Костин–бу жараён бўлиб, олди–сотти предмети бўла олмайди. Харидорга меҳнатнинг аниқ натижалари берилади (ва у буни тасарруф этади)” 20. А.И.Рофе бу тезисга эътироз билдирар экан, меҳнат бозорида меҳнат сотилади, иш ҳақи эса–бу меҳнат баҳоси бўлиб, унинг пул шаклидаги эквиваленти эканлигини қуйидагича исботлайди: “Ҳақиқатан ҳам ходим ва иш берувчи меҳнат бозорида учрашиб, гўёки ҳали мавжуд бўлмаган нарсани бири сотиши, иккинчиси сотиб олиши мумкин эмас. Агар меҳнат бозори механизми буюмлар бозори механизми билан тенглаштириладиган бўлса, худди шундай. Аммо ҳамма гап шундаки, бундай айнанлик мавжуд эмас: меҳнат бозори ўзига хос хусусиятларга эга. Агар буюмлар бозорида олди–сотти бир вақтнинг ўзида содир бўлиб, бунинг натижасида олди–сотти объекти ўз эгасини ўзгартирса, меҳнат бозорида мазкур жараён мураккаброқ кечади. Олди–сотти тўғрисидаги шартнома меҳнат бозори субъектлари ўртасида, меҳнат соҳасидаги ўз хизматларини таклиф этадиган ходим билан иш берувчи иш берувчи учрашадиган жойда тузилади” 21. Аммо бундай ёндошувнинг заиф томонлари ҳам мавжуд. А.И.Рофе буни тушунган ҳолда иш кучи товар эканлиги, бироқ ўзига хос товар эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтади. Меҳнат бозоридаги олди–сотти муаммоси хусусидаги зиддиятларни юмшатиш мақсадида турли концепциялар илгари сурилади. Яъни меҳнат бозорида: иш кучи эмас, меҳнат хизмати сотилади; иш кучи сотилмайди, балки ўзаро манфаатли шартларда ижарага берилади; иш кучи эмас, ундан фойдаланиш ҳуқуқи сотилади ва ҳоказолар. Бундай чалкашликлар келиб чиқишига иқтисодий назария классиклари асарларида дуч келинадиган турли талқинлар ҳам сабаб бўлган. Масалан янги классик назария асосчиларидан Маршалл А. ишчи томонидан ўз меҳнатини сотиши ҳамда бир йўла “иш кучи бозори” атамасини ишлатади22 Айни пайтда иқтисодий адабиётда меҳнат бозорига одамлар ишлаб чиқариш қобилиятларини такрор ҳосил қилиш бўйича бозор муносабатларининг тизими сифатида ёндошувлар ҳам кузатилади. Жумладан, Г.Г.Руденко, М.И.Кулапов, С.А. Карташов меҳнат бозори иш берувчи учун иш кучини жалб этиш моддий неъматлар ишлаб чиқариш имкониятини беришини эътироф этадилар. Ёлланма ходим эса ўз иш кучини сотиши ҳисобига меҳнатига ҳақ олади ва ўзининг меҳнат қобилиятини такрор ҳосил этади23. Ўзбекистонлик олимларда ҳам меҳнат бозорида иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатларни баҳолашга турлича қарашларни кузатиш мумкин. Масалан, Ш.Р.Холмўминов меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг мураккаб, кенг кўламли, ҳаракатчан ва очиқ ижтимоий–иқтисодий тизими эканлигини, бу ерда аҳолининг иш билан банд ва банд бўлмаган тоифалари билан иш берувчи ўртасида улар шахсий муносабатлари, талаб ва таклиф ҳисобга олинган ҳолда контрактлар (шартномалар) асосида меҳнат қилиш қобилиятининг олди–сотдиси содир бўлади деган фикрда24. Ш.Ю.Маҳкамова эса: “...иш кучига талаб ва унинг таклифи меҳнат бозоридаги иш кучининг баҳосига боғлиқ”25 деб кўрсатади. Фикримизча, россиялик иқтисодчи олим В.И.Плаксянинг меҳнат бозорининг принципиал хусусиятлари тўғрисидаги қарашлари эътиборга моликдир. Унинг хулосасига кўра: замонавий юқори технологияга асосланган ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган иш кучини такрор ҳосил қилишда муҳим роль ўйнайди; меҳнат ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашни таъминлайди, улардан самарали фойдаланишни рағбатлантиради; ходимларни ўз касбий тайёргарлигини ошириш, қўшимча касбларни эгаллашдан манфатдорлигини оширади; иш кучи ҳаракатчанлигини кучайтиради, унинг тармоқлараро ва худудлараро, шу жумладан чет элларга миграциясини кучайтириш орқали иш билан бандлик даражасини оширишга хизмат қилади; меҳнатга ҳақ тўлашда бозор механизмлари амал қилишини таъминлайди, бу ходимларнинг меҳнат мотивациясини кучайтиради; аҳолининг қарор топаётган бозор муносабатларига мослашишини тезлаштиради26. Методологик нуқтаи назардан меҳнат бозорининг бозор иқтисодиёти тизимидаги функцияларига аниқлик киритиш муҳимдир. Юқорида қайд қилинган илмий хулосалар асосида, фикримизча, уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling