Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Саноатдаги ажралиб чиқувчи чанглар хоссалари ва уларни ушлаб қолиш самарадорлиги


Download 0.67 Mb.
bet6/15
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1498798
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15

Саноатдаги ажралиб чиқувчи чанглар хоссалари ва уларни ушлаб қолиш самарадорлиги


Чанг заррачаларининг зичлиги 3 хил: ҳақиқий, ҳажмий ва туюлувчи бўлади. Ҳажмий зичлик (ҳақиқий зичликдан фарқли ўлароқ) чанг заррачалари орасидаги ҳаво қатламини ҳам ҳисобга олади. Кузатилганда ҳажмий зичлик 1,2 ÷ 1,5 баробар ортади.


Туюлувчи зичлик ўзида заррачалар оғирлигини улар эгаллаган ҳажмга (оралиқлар, бўшлиқлар ва нотекисликларни ҳисобга олган ҳолда) нисбатини ифодалайди.
Заррачалар ўлчами унинг асосий параметри бўлиб хизмат қилади. Чанг ушловчи қурилмани танлаш ушлаб қолувчи чангнинг дисперс таркибига қараб амалга оширилади.
Заррачаларнинг энг катта ва энг кичик ўлчамлари ушбу чангнинг дисперс диапазонини характерлайди. Чангнинг дисперс таркиби бўйича характеристикасини тузиш учун тулик чанг заррачаларини маoлум бир ўлчамлар бўйича чегаралаб, уларни оғирлик бўйича қандай улуш ташкил этишини фоизларда ифода этиш керак бўлади.
Заррачаларнинг адгезион хоссалари уларнинг ёпишқоқлигини ифодалайди. Заррачаларни юқори ёпишқоқлиги чанг ушловчи қурилмаларни қисман ёки тўлиқ тикилиб қолишига олиб келиши мумкин.
Чанг заррачаларининг ўлчами канча кичик бўлса, улар қурилма юзасига осон ёпишади.
Ёпишқоқлиги бўйича чанглар 4 гуруҳга булинади (1.1-жадвал).
1.1-жадвал
Ёпишқоқлиги бўйича чанглар гуруҳлари




Чанг
характеристикаси

Чанг кўриниши

1

Ёпишмайдиган



Қуруқ шлакли, кварцли, қуруқ тупроқ



2


Кучсиз ёпишадиган



Коксли, қуруқ магнезитли, домна чанги



3

Ўртача ёпишқоқ



Торфли, нам магнезитли, металл, қуруқ
цемент, қуруқ сут, ун, тўпон



4

Кучли ёпишқоқ



Цемент,гипс ва алебастр, клинкер, натрий тузи,толали (асбест,пахта ва жун)



Заррачалар абразивлиги газ тезликлари ва чанг концентрацияси бир хил бўлганда металлнинг ейилиши интенсивлигини характерлайди. Бу кўрсаткич заррачаларнинг қаттиқлиги, формаси, ўлчами ва зичлигига боғлиқ бўлади. Абразивлик қурилмани ҳисоблашда (газ тезлигини, қурилма девори ва коплаш материаллари калинлигини танлашда) эoтиборга олинади.


Заррачаларни намланиш ҳоссаси хўл усулда чанг ушловчи қурилмалар самарадорлигига таoсир кўрсатади. Текис заррачалар нотекис юзали заррачаларга қараганда яхши намланади, чунки нотекис юзали заррачалар намланишни қийинлантирувчи, газ пардаси билан кўпроқ даражада ўралган бўлади.
Намланиш характери бўйича барча қаттиқ жисмлар уч асосий гуруҳга булинади:
1.Гидрофил материаллар ---- яхши намланувчи: калpций, кварц, силикатлар ва оксидланган минераллар;
2.Гидрофоб материаллар ---- ёмон намланувчи: графит, кумир, олтингугурт;
3.Абсолют гидрофоб материаллар: парафин, тефлон, битумлар.




    1. Download 0.67 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling