Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик –ИҚтисодиёт институти


Download 455 Kb.
bet7/18
Sana05.10.2023
Hajmi455 Kb.
#1692550
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
04. лабаратория услубий кўрсатма Word (4)

Masala
1-жадвал
Туманлар марказидаги шаҳарчалар аҳолисига комунал ва маиший
хизмат кўрсатишнинг вариацион кўрсаткичлари

 №

Шахар ва туманлар

Жами шаҳар аҳоли-сига коммунал хизмат кўрса-тиш (млн.
сўмда)

Жами шаҳар аҳоли-сига маиший хизмат кўрса-тиш (млн сўмда)

шаҳар аҳолиси сони минг киши

жон бошига тўғри келадиган коммунал хизматлар (минг сўмда)

жон бошига тўғри келадиган маиший хизматлар (минг сўмда)

вариация коэффи-циенти коммунал

вариация коэффи-циенти маиший

1

Ғузор

3596,7

776,7

40

89,918

19,417

136,312

111,923

2

Дехқонобод

1037,2

442

22,6

45,894

19,558

20,614

113,45

3

Қарши

3348

408,4

71,2

47,022

5,736

23,58

37,398

4

Косон

3389,7

896,6

117,4

28,873

7,637

24,119

16,649

5

Камаши

2303,5

543,4

51,7

44,555

10,511

17,095

14,713

6

Китоб

1744,2

604,8

83,5

20,889

7,243

45,103

20,949

7

Касби

1432,5

180,8

59,8

23,955

3,023

37,044

67,003

8

Муборак

1558,4

237,2

56

27,829

4,236

26,864

53,772

9

Миришкор

1004,6

242,9

37

27,151

6,565

28,643

28,351

10

Нишон

3078,6

718

68,3

45,075

10,512

18,461

14,73

11

Чироқчи

1905,8

958,8

77,1

24,719

12,436

35,037

35,724

12

Шахрисабз

7112,5

426,4

162,7

43,715

2,621

14,889

71,397

13

Яккабоғ

1721,6

660,8

68,7

25,06

9,619

34,141

4,977


жами










494,654

119,114






ўртача










38,05

9,163





1-жадвалдан кўриниб турибдики, вилоятимиз туманлари марказидаги шаҳарчалар аҳолисига кўрсатиладиган коммунал ва маиший хизматлар 2010 йилда шаҳарчалар аҳолисининг жон бошига нисбатан кўрсатилган коммунал хизмат ўртасидаги квадратик ўртача тафовут коэффициенти 46,69%, мутлоқ ўртача тафовут коэффициенти 33,46% ҳамда вариацион кенглик эса 69,029минг сўмни ташкил қилмоқда, бу кўрсаткични аниқлагинимизда энг юқори коммунал хизмат кўрсатиш жон бошига нисбатан Ғузор туман маркази шаҳарчасида кўрсатилгани аниқланди.


2010 йил давомида коммунал хизмат кўрсатиш 3596,7 млн сўмни ташкил қилган шаҳарча аҳолиси 40 минг кишини ташкил қилган. Бундан кўриниб турибдики, жон бошига тўғри келадиган коммунал хизмат 89,918 минг сўмни ташкил қилмоқда, туман шаҳарчаси аҳолиси сони кам бўлса-да, жон бошига тўғри келадиган бу кўрсаткични бошқа туман шаҳарчаларига нисбатан юқорилиги сабабларидан бири электр энергия таъминоти ва газ таъминоти анча юқоридир. Жон бошига энг кам коммунал хизмат кўрсатиш вилоятимизнинг энг гуллаб яшнаган маконларидан бири Китоб туманидир, бу ерда 2010 йилда умумий коммунал хизмат кўрсатиш 1744,2 млн сўмни ташкил қилган, туман шаҳарчаси аҳолиси 83,5минг кишини ташкил қилган ,бунда жон бошига тўғри келадиган коммунал хизмат 20,889 минг сўмни ташкил қилмоқда ,бу ерда аҳоли зич жойлашганлиги сабабли коммунал хизмат кўрсатишни жон бошига ҳисоблаганда жуда камлиги кўринди. Биз вариациядан фойдаланганлигимизнинг сабаби шундаки, туманлардаги аҳолиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар ўртасидаги тафовут қай даражада эканлиги, хар бир шаҳарчада жон бошига кўрсатилган коммунал хизматларни ўртачага нисбатан қай даражада эканлиги ва бу тафовутни камайтириш йўлларини аниқлашда фойдаланишдан иборатдир. Туман шаҳарчалар аҳолисининг жон бошига кўрсатиладиган маиший хизматни таҳлил қилганимиз шуни кўрсатдики, квадратик ўртача тафовут вариация коэффициенти 57,2% ни, мутлоқ ўртача тафовут коэффициенти 45,47% ни ҳамда вариацион кенглик 16,94 минг сўмни ташкил қилмоқда , энг кам жон бошига тўғри келадиган маиший хизмат Шаҳрисабз туман шаҳарчаси аҳолиси 162,7 минг киши, умумий маиший хизмат кўрсатиш 426,4 млн. сўмни ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики, жон бошига кўрсатиладиган маиший хизмат 2,6 минг сўмни ташкил қилмоқда. Жон бошига маиший хизмат кўрсатиш энг юқори ҳисобланган туман шаҳарчаси бу Деҳқонобод туман шаҳарчасидир. Бу ерда 22,6 минг аҳоли яшайди, умумий маиший хизмат кўсатиш 442 млн.сўмни ташкил қилмоқда ,бу ўз навбатида жон бошига тўғри келадиган маиший хизмат 19,56 минг сўмни ташкил қилмоқда. Шу билан бир қаторда ўртачага нисбатан ҳар бир туман шаҳарчаси аҳоли жон бошига тўғри келадиган, кўрсатиладиган маиший хизматлар фарқини аниқлаб чиқдик.


Тавсия этиладиган адабиётлар

  1. Шодиев Т.Ш. ва бошқалар. Эконометрика. – Т.: ТДИУ, 2007. 35-38 бет.

  2. Фандеева Л.Н., Лебедев А.В. Теория вероятностей. Учебное пособие. – М.: Эксмо, 2010. 17-33 стр.

  3. Айвазян С.А. Прикладная статистика и основы эконометрики. Учебник. – М. ЮНИТИ, 2007. 40-53 стр.

  4. Доугерти К. Введение в эконометрику: Учебник. –М.: ИНФРА-М, 2005. 42-60 стр.

  5. Ишназаров А.И., Нуруллаева Ш.Т., Мўминова М.А. “Эконометрика” ўқув фани бўйича таълим технологияси. “Иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси” сериясидан. –Т.: ТДИУ, 2006. 62-74 бет.

Назорат саволлари.

  1. Эконометрик моделлар қачон қўлланилади?

  2. Эконометрик моделларни хусусиятлари нималардан иборат?

  3. Динамик қаторлар деганда нимани тушунасиз?

  4. Асосий иқтисодий-статистик тушунчаларни баён қилинг.

  5. Ўртача миқдорлар ва ўрта чизиқли четланишни қандай таърифлайсиз?

  6. “Энг кичик квадратлар усули” нинг моҳиятини тушунтириб беринг.

  7. Нормал тенгламалар системасини ечиш усулларини тушунтириб беринг.

  8. Тўғри чизиқ бўйича энг кичик квадратлар усули ёрдамида тенглаш қандай амалга оширилади?

  9. Корреляция коэффициенти нимани билдиради ва уни қандай ҳисобланади?

  10. Детерминация коэффициентининг иқтисодий маъноси нимадан иборат ва у корреляция коэффициенти билан қандай боғланган?



3- Лабаратория иши. Жуфт корреляцион-регрессион таҳлил (2 соат)
1. Иқтисодий-ижтимоий жараёнларда боғликликлар турларини ўрганиш.
2. Корреляция коэффициентининг турлари ва ҳисоблаш усуллари.
3. Чизиқли ва чизиқсиз регрессион боғланишлар.
4. Корреляцион-регрессион таҳлилда энг кичик квадратлар усулининг қўлланилиши.
Коррреляцион таҳлил деб ҳодисалар орасидаги боғланиш зичлик даражасини баҳолашга айтилади.
Омилларнинг узаро боғланиши 2 турга бўлинади: функционал боғланиш ва корреляцион боғланиш.
Йуналишларнинг ўзгаришига караб, боғланишлар икки турга бўлинади: тўгри боғланиш ва тескари боғланишлар.
Аналитик ифодаларнинг кўринишларига қараб ҳам боғланишлар икки турга бўлинади: тўғри чизиқли ва чизиксиз боғланишлар.
Фукционал боғланишларда бир ўзгарувчи белгининг ҳар қайси қийматига бошқа ўзгарувчи белгининг аник битта қиймати мос келади.
Корреляцион таҳлил корреляция коэффициентларини аниқлаш ва уларнинг муҳимлигини, ишончлилигини баҳолашга асосланади.
Корреляция коэффициенти (r) –1 дан +1 оралиғида бўлади. Агар бўлса омиллар ўртасида боғланиш мавжуд эмас, бўлса, тўғри боғланиш мавжуд - тескари боғланиш мавжуд функционал боғланиш мавжуд.
Боғланиш зичлик даражаси одатда қуйидагича талқин этилади. Агар гача – кучсиз боғланиш;
– ўртача зичликдан кучсизроқ боғланиш;
– ўртача боғланиш;
– ўртачадан зичроқ боғланиш;
– зич боғланиш.

Download 455 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling