ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК –ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ ва БОШҚАРИШ
КАФЕДРАСИ
ЭКОНОМЕТРИКА АСОСЛАРИ
ФАНИДАН
лаборатория ишларини бажариш учун
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Қарши-2018
Тузувчилар:
|
“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси катта ўқитувчиси А.Н.Рахимов
|
|
“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси ассистенти М.Равшанова
|
Тақризчилар:
|
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси доценти и.ф.н. B.Maxmadiev
|
|
ТАТУ Қарши филиали ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўрин босари и.ф.д. Х.С.Мухитдинов
|
Услубий қўлланма "Иқтисодиёт-5230100" ва “Маркетинг-5230400” йўналиш талабалари учун "Эконометрикага кириш" фанидан лаборатория ишларини бажаришда фойдаланиш учун мўлжалланган.
Услубий қўлланма «Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш» кафедраси мажлисида (№_______қарор,________), Нефт ва газ факултети услубий кенгашида (№_______қарор,_______), ҚарМИИ Услубий кенгашида (№ _______қарор,______) кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси учун жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринни эгаллаш, рақобатбардош миллий иқтисодиётни шакллантириш ва унинг барқарор ривожланишини таъминлашни устувор вазифалардан ҳисобланади. Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг тобора юксалиб бораётгани, сўнгги йилларда ишга туширилган янги замонавий қувватлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожи, тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши, республикамизда яратилган ниҳоятда қулай инвестиция муҳити асосий ривожланиш омиллар эканлигини кўриш мумкин.
Ҳозирги вақтда жаҳон иқтисодиётида юз бераётган ўзгаришлар, хусусан молиявий-иқтисодий инқироз олий таълим тизимида талабаларга унинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини ҳамда бартараф этиш йўлларини чуқур таҳлиллар асосида ўргатишни тақозо қилмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётида рўй бераётган жиддий таркибий ўзгаришлар ташқи иқтисодий кўрсаткичларда ўзининг аниқ ифодасини топмоқда. Бундай иқтисодий ўсишга эришишда, авваламбор, кенг кўламли тизимли бозор ислоҳотларини жорий этиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш, бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилганлиги катта аҳамиятга эгадир.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзгариб турувчи рақобат муҳити ва бозор шароитларини илғаб олиш, уларнинг моҳияти ҳамда қонуниятларини чуқур таҳлил қилишда эконометрик усуллар ва моделлардан фойдаланиш ёрдамида макроиқтисодий индикаторларни башоратлаш, кўп вариантли ечимлардан муқобил ечимни танлаш, таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида оптимал иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кейинчалик, бу қарорлар бажарилишини компьютер орқали мониторинг қилиш масалаларининг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Эконометрикага кириш” фани муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |