Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Олтингугуртни скважина орқали эритиб ажратиб олиш
Download 0.57 Mb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
2.4. Олтингугуртни скважина орқали эритиб ажратиб олиш.
Олтингугуртни биринчи марта ер ости усулида эритиб олиш усули 1904 йилдан бошлаб қўлланилган. Ҳозирда бу усул кенг кўламда қўлланилмоқда. Дунё бўйича қазиб олинган олтингугуртни 83% ер остидан қазиб олинган. Олтингугуртни ер ости усулида қазиб олишга сарфланадиган капитал қўйилмалар одатдаги рудникларни кўриб олтингугуртни ер ости усулида қазиб олишга сарфланадиган харажатларига нисбатан 5-6 марта кам бўлган. Олтингугуртни ер ости усулида эритиб ажратиб қазиб олиш Украина республикасида ва қисман Туркманистонни “Гаурдан” конида амалга оширилган. Ушбу конлардаги олтингугурт заҳираси анчагина миқдорда, уларнинг кутилаётган йўқотилиш даражаси 50% га яқин. Қазиб олиш чуқурлиги 170-300 м, олтингугурт қатламини минимал қалинлиги 9 м, максималь қалинлиги эса 27 м, конни пландаги ўлчами 2х2.5 км. Конни ўзининг геологик характерига кўра оҳактошдан иборат бўлиб заррачали, томирли, уяли кўринишда жойлашган олтингугуртлардан иборат бўлиб, уларнинг ётиш бурчаги 2-40о ни ташкил этади. Олтингугурт қатлами устини қопловчи жинслар сувчан бўлиб, сув ўз таркибида олтингугурт водородига эга, бундай конда ер ости усулини қўллаб қазиб олиш имконини қийинлаштиради. Олтингугуртни ер остида эритиб олишда унинг эриш хусусиятидан фойдаланилади. У нисбатан паст ҳароратда (113-1190оС) эрийди. Олтингугуртни эритиш учун ҳар ҳил иссиқлик манбаларидан фойдаланилади (инерт газлардан, сув буғидан) ёки электр энергиясидан, асосан 160-1750оС ҳароратдаги иссиқ сувдан фойдаланилади, чунки олтингугурт юқори даражали иссиқлик сиғимига эга. Олтингугуртни электр энергияси билан эритиш ишлари изланиш ва амалий синов даражасидан ташқарига чиқмаган. Иссиқ сувни олтингугурт қатламига қувурда скважиналар орқали юборилади. Унинг пастки қисмида тешикчалар ҳосил қилинган қувурлар билан ускуналанади. Иссиқ сув дарзликлар, бўшлиқлар, карст йўлаклари орқали олтингугурт қатламига тарқалади. Иссиқ сув секин-аста совийди, олтингугурт эса қизиб эрийди. Натижада олтингугуртли скважиналар атрофида эриган олтингугурт зонаси ҳосил бўлади. Биринчи 10-15 кун давомида қатлам қизиб олтингугурт эритилади, лекин уни чиқариб олмайди. Олтингугуртни эрлифть билан чиқаради. Бунинг учун скважинага яъни битта концентрик шаклдаги қувур туширилади. У орқали сиқилган ҳаво берилади. Ер юзасига чиқарилган олтингугурт фильтрлаш цехига берилади, сўнг тайёр маҳсулотни омборига ўтказади. Барча қувур ва сиғимлар хавфсиз иситилади. Расм 15.4. Рудникда олтингугуртни ер ости усулида эритиб олиш иншоатини схемаси келтирилган. Қатламга узлуксиз иссиқ сув бериш натижасида қатламда босим кўтарилади. Қатламдаги босим сув чиқариладиган скважина орқали бошқарилади яъни олтингугуртни эритиш учун берилган умумий сув ҳажмини 80-100% чиқарилиб туради. Шундай қилиб ер остида олтингугуртни эритиб олиш комплекси қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: Аввалдан тайёрланган сувни қозонхонада 160-1650оС ҳароратгача иситиб унинг босимини 800-1400 кПа га кўтаради. Сув қувур орқали скважиналар тўдасидаги назоратчи-тақсимловчи пунктига насослар билан ҳайдалади. Иссиқ сувни скважинага ўрнатилаган қувур орқали, олтингугурт қатламига босим остида ҳайдайди. Эриган олтингугуртни эрлифт билан чиқариб сиғимлар тўдасига узатилади. Эриган олтингугуртни фильтрлашга ва ундан олинган тайёр маҳсулотлар омборига ҳайдалади. Қатламдаги сувни ортиқча босимини камайтириш учун сувни бир қисмини чиқариш керак бўлади. Сув чиқариладиган скважинадан, чиқарилган сувни таркибида олтингугурт водороди бўлганлиги учун уни тозаловчи иншоатга йўналтиради, ундан тиндиргичка, уни эса баҳорги сув тошқинида дарёга оқизиб юборилади. Скважинадан чиқарилган ортиқча сувни қайта ишлатиш учун уни ёпиқ циклда қиздириб ҳароратини 1650оС ётқизиб қайта эритувчи скважиналарга берилади. Бу сув ҳавзаларини ифлосланишдан сақлайди иссиқликдан тўлароқ фойдаланиш имконини яратади, чунки сув скважинадан 1000оС га яқин ҳароратда чиқарилади. Одатда олтингугуртни эритиб олувчи участкани йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 т/йил га тенг бўлади. 1 т олтингугурт эритиб олиш учун 19 м3 иссиқ сув сарфланади. Бундай маълумотга кўра иссиқлик етказувчи сувнинг участка бўйича умумий сарфи 550 м3/соат ни ташкил этади. Ўртача скважинани қабул қилиш имкони 10-12 м3/соат етади. Демак, участкадаги скважиналар сони 550:12=46 та ни ташкил этади. Олтингугурт ажратиб олувчи скважиналардан ташқари сув чиқарадиган скважиналар ва резерв скважиналар иш жараённи кузатиш учун оралиқ скважиналар ҳам бурғиланади. Шундай қилиб олтингугурт эритиб олинадиган участкада скважиналар сони 200-270 донага етади. Скважиналар долоталар билан, қатлам бўйича “керка” олиш имкони мавжуд бўлган коронкалар билан бурғиланади. Скважиналарни оралиғи 25х25 м ўлчамда жойлаштирилади. Одатда скважиналар оралиғини, қатлам қалинлигини 1.5-2 м ўлчамида қабул қилинади. Расм 15.5. Скважиналар сеткасига боғлиқ ҳолда олтингугуртни ажратиб олиш ва қаватни баландлиги (20х20; 30х30; 40х40 м). Скважиналар конструкциясини кўриб чиқамиз. Сув юборадиган колонкани пастки қисмида беркитгич мослама ўрнатилган. Пастки қисмини охиридан 0.5-0.8 м баландлигини перфорациялаб (тешикчалар очади). Худди шундай перфорациялаш биринчисидан 1.5 м баландликда узунлиги 2 м участкада ҳам ҳосил қилинади. Сув юбориладиган колонка скважинани туб қисмига тиралиб туради (расм 15.6) Олтингугуртли колонка сув юбориладиган колонкага концентрик шаклда жойлаштирилади, унинг очиқ қисмини охири башмак-баккерга тиралади. У перфорацияланган сув қувурини пастки ва юқориги қисми оралиғига жойлаштирилади. Олтингугуртли колонкани диаметри 114 мм Паккер сувли колонкани олтингугуртлисидан ажритиб туради. Олтингугуртли колонкага диаметри 32 мм бўлган эрлифта қувури жойлаштирилади. Бундан ташқари яна диаметри 250 мм қувур ҳам туширилади. Унга кавжой муҳитидаги босим ва ҳароратни ўлчовчи ўлчов асбоблари жойлаштирилади. Қувурлар калонкалари ўрнатилгандан сўнг герметиклиги синаб кўрилади (расм 15.7). Ишни бошланғич босқичида (эритилган олтингугуртли баъзи бир миқдордаги заҳараси тўплангунича) иссиқ сув, сув юборилидиган ва олтингугурт колонкасидаги қувурдан ҳам юборилади. Кейин эриган олтингугурт скважина паккерига яқинлашганидан сўнг эксплуатацион режимга ўтқазилади (олтингугутли қувурдан сув бериш тўхтатилади ва эриган олтингугуртни чиқариш бошланади). Бир вақтни ўзида қатламлардаги сувни ҳам чиқариб бошлайди. Бу сув миқдори скважиналарга берилаётган умумий сув ҳажмининг тахминан 70-90% ни ташкил этади. Қатламлардаги сув эрлифт билан чиқарилади. Скважиналардан чиқарилаётган сув ўта юқори минеализациялашган бўлиб, шулар жумласидан, олтингугурт водороди асосий қисмини ташкил этади. Бундай сувни оқар сувларга ташлашдан аввал тозалашдан ўтқазилади, олтингугурт кислотаси билан ачитади, олтингугурт водородидан аэрациялайди ва хлорлайди. Эритилган олтингугуртни омборга жўнатади, у жойда улар қотади ва экскоқатор билан вагонларга юклайди. Соф олтингугурт олиш учун донадорлантиради. Бу жараёнда эритилган олтингугурт диаметри 2-3 мм ғалвирдан сувга оқиб тушиб донадорлантирадиган колонкани тўлдиради ва шу жойда доналанган кўринишида қотади. Битта скважинани иш унумдорлиги 1,2 т/соатга тенг ёки 28,8 т/суткасига. Резерв коэффициенти 1,2 га тенг деб қабул қилинади. Битта скважинани ишлаш муддати 3 ой. Битта скважина орқали 3000 т га яқин олтингугурт ажратиб олинади. Расм 15.6. Скважинани олтингугурт эритиб оладиган кавжой қисми. Расм 15.7. Олтингугурт ажратиб олишга мўлжалланган скважинини оғиз қисми. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling