Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердах номидаги қорақалпоқ давлат
Download 210.82 Kb. Pdf ko'rish
|
agloporit ishlab chiqarish texnologiyasi
Кисқача техник характеристикаси:
- Пишиш юзаси, м2 75 - Пишириш араваси эни, м 3 - Пишган қават баландлиги, мм, гача 500 - Араванинг харакатланиш тезлиги, м/мин 1…4 - Колосниклар ости босими, Па, гача 1200 - *Махсулдорлик, т/м 2 соат - агломерат бўйича 110…140 - шихта бўйича 175…240 Гилли гранулалар колосникли панжара устидаги тўсиқли аравачага 200-300мм қалинликда сепилади, ёндирувчи горн остида ўтганида суюқ ёки газ кўринишидаги ёқилғи ёнишидан 1000 0 С хароратгача қиздирилади. Сўнгра вакумкамералар устида ҳаракатланишдан, ҳавонинг сўриб олиниши натижасида хом гранулалар пишади. Агломерацион машинадан пишган корж чиқади. Чиққан корж биржинсли бўлмай, ички қисми тўқ рангда (тикланиш мухити темир оксидларига ўтиши билан белгиланади ва бу яхши пишишига олиб келади), юза қисмида (ортиқча хаво, оксидланувчи мухит, куйдиришдан паст харорат) кичик мустаҳкамлик ва кам чидамли қўнғир-қизғиш рангли пишмаган қатлам юзага келади. Шу сабабли агломерацион панжарада ҳосил бўлган пишган ярим махсулот(корж)дан пишмаганларини алоҳида ажратишдир. Коржни бўлакларга корж майдалагич ёрдамида ажратилади, бўлаклар панжарага узатилади, бунда яхши пишмаган доналари чўкади, технологик жараёнга қайтарилади, хомашёга қўшимча сифатида ишлатилади ва хом гранулаларнинг пишишини, газ ўтказувчанлигини яхшилайди. Хомашёга қўшимча сифатида, гилнинг пишиш тезлигини оширишда ва шу билан бирга агломерацион машинанинг қувватини оширишда, аглопорит сифатини яхшилашда ёғоч опилкалари, ёғоч гидролизи чиқиндиси, кул ва бошқа саноат чиқиндилари ишлатилади. Аглопорит таркибидан пишмаган бўлакларини ажратгандан (технологик жараёнга қайтарилган) сўнг 80-120 0 С гача совитилади, майдаланади, шағал ва қумга ажратилади. Аглопарит шағали ва қумининг ишлаб чиқариш технологик схемаси келтирилган. Аглопоритни совитишда қўлланиладиган шахта типидаги совитгич ўрнига лентали (туби перфорирланган металл транспортер), чашкасимон ( иккита жалюзали цилиндр деворли халқасимон бункер) ва барабан типидаги совитгичлар ишлатилади. Асосий хомашё материал сифатида кўмирни бойитиш чиқиндиси қўлланилганда, технологик схемага сарфланувчи материалларни тайёрлашга доир ўзгартиришлар киритилади. Кўмир бойитиш чиқиндилари икки босқичли майдаланилади, элакдан ўтқазилади ва ўлчами 2,5мм гача доналар олинади. Гил қуруқ компонент (йириклиги 3мм гача) ёки суюқ гилли масса кўринишида қўшилади. Аглопарит ишлаб чиқаришда комплект технологик жихозланган СМС-117 ва СМ-961 (узунлиги-40м, эни-1,5м) маркали агломерацион машиналар ишлатилади. Download 210.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling