Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердах номидаги қорақалпоқ давлат


Download 210.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi210.82 Kb.
#1545239
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
agloporit ishlab chiqarish texnologiyasi

 
 
 
 
 
 


2. Асосий булим 
Аглопорит ишлаб чиқаришнинг технологик асослари 
Аглопорит хомашёни пиширишда (агломерация) олинади. Бу усул 
кўпроқ металлургия саноатида рудани қайта ишлашда қўлланилади. 
Пишириш жараёни қуйидагилардан иборат бўлади: хомашё материаллардан 
ёқилғи (кўмир) қўшиб гранулалар тайёрланади ва колосникли панжарага 
ётқизилади. Панжара остида вакумкамерада вентилятор ёрдамида хаво 
сўрилиб ярим хомашёни куйдириш тезлатилади. Кўмирнинг ёниши ҳисобига 
ярим хомашё юқори ҳарорат (1400-1500
0
С) гача қиздирилади. Натижада 
ғовак шишасимон масса (корж) ҳосил бўлади. Куйдириш жараёни жуда тез 
амалга оширилади. Панжара остидан ҳавони сўриб олишда иссиқ газлар ярим 
хомашё материалларнинг пастки қаватини ҳам куйдиради. Ҳавони сўришда 
юқори пишган қаватлар анчагина совийди. Ёқилғининг ёниши колосникли 
панжарага етганида агломерация жараёни тугайди, натижада пишган 
аглопорит коржи олинади, уни шағал ва қумга майдаланилади.
Аглопорит сунъий ғовак тўлдирувчиси агломерацион машинада 
(расм.2.1) олинади. Бу машинанинг ишлаб чиқариш қуввати хомашёни 
пишиш тезлигига боғлиқ ва у қуйидаги формула билан ифодаланади: 
V= ,
Бу ерда: h- пишадиган ярим хом ашёнинг қават баландлиги, мм 
τ - пишиш давомийлиги, мин. 
Турли хомашё ва ярим хомашёлар учун вертикал пишиш тезлиги 5-
10мм/минут ва ундан кўпни ташкил этади. Масалан, ярим хомашё қавати 
200мм бўлса, у 20-40 минут давомида пишади.
Саноат миқёсида аглопорит ишлаб чиқаришда гилли жинслардан 
қуйидаги ярим тайёр маҳсулот тайёрланади. Гилли хомашё, майдаланган 
тошкўмир (йириклиги 5 мм гача), қўшимчалар аниқ меъёр бўйича 
аралаштирилади. Кўмирнинг масса улуши 7-12% ни ташкил этади. Агар 
гилли хомашё қуруқ бўлса, у холда гил аралаштиргичга сув қушилади ва гил 
бир хил массага келгунча аралашририлади. Махсус машиналар 
грануляторларда (масалан, барабанли грануляторда) гилли гранулалар 
олинади. Тайёр гранулалар агломерацион машинада (расм.2.1) пиширилади. 
Машина тўхтовсиз ҳаракатланувчи аравали конвейрдан, асоси иссиққа 


чидамли пўлат ва икки томонидан тўсилган колосникли панжарадан иборат. 
Конвейр темир-йўл бўйига вакум-камера устида ҳаракатланади. 
Расм.2.1. Агломерацион машина 
 

Download 210.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling