O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi berdaq nomidagi qoraqalpoq davlat universiteti Yuridika fakulteti 3- kurs 309-guruh talabasi rizoqulova nozima
DAVLAT XIZMATI
Режа: Давлат хизматида жавобгарлик тушинчасси
Давлат хизматчиларининг юридик жавобгарлиги деганда хизматчиларнинг қонунга хилоф
қилмишига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган у ёки бу турдаги жазо чораларини қўллаш
тушунилади1
.
Жавобгарлик қонун талаблари бажарилмаганда, хизмат интизомини бузганда, хизмат вазифалари
бажарилмаганида ёки лозим даражада бажарилмаганида ёхуд совуққонлик билан қаралганда, давлатга,
жамоат бирлашмаларига моддий зарар етказилганда, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
бузилганда вужудга келиши мумкин. Бу жавобгарликнинг субъекти давлат хизматчиси бўлади.
Интизомий жавобгарлик
Интизомий жавобгарлик. Демократик жамият ва ҳуқуқий давлат, шаклланаётган бозор иқтисодиёти,
барча соҳаларда давлат интизомини, хизмат интизомини юқори даражада бўлишини тақазо этади.
Давлат хизматчиларининг асосий мажбуриятларидан бири – давлат интизомини мустаҳкамлаш ва
белгиланган интизомга қатъий риоя қилиш ҳисобланади.
Интизомий жавобгарлик қоидаларини белгиловчи асосий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг
Меҳнат Кодекси ҳисобланади, унга асосан ички меҳнат тартиби қоидалари белгиланади.
Интизомий жавобгарлик давлат хизматчисини шу лавозимга тайинлаган, ёки шундай ваколатга эга
орган ёки раҳбар томонидан қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |