Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Download 1.17 Mb.
bet31/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

4- масала
Фуқаро Назаров олти ой аввал ёшга доир пенсияга чиққанлигини, бироқ пенсия тайинлашда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими унинг меҳнатда майибланиш оқибатида беш йил 2-гуруҳ ногирони бўлган даврни меҳнат стажига қўшмаганлиги оқибатида кам миқдорда пенсия тайинланганлиги устидан махаллий давлат хокимияти органига шикоят билан мурожаат қилди. Хокимият юристи фуқаро Назаровга ушбу шикоят билан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг ўзига мурожаат қилинг, деган мазмунда жавоб берди.
– Фуқаро Назаровнинг шикояти ўринлими?
– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби қандай?


5- масала
Фуқаро Болиев бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тайинлашларини сўраб мурожаат этди. Ёши 63 да. Меҳнат стажи 12 йил. Ўртача иш ҳақи 300000 сўм..
– Болиевга ёшга доир пенсия тайинлаш мумкинми?
– Агар мумкин бўлса, пенсия миқдорини аниқланг ва умумий белгиланган ёшдан ўч йил кейин мурожаат қилганликнинг хуқуқий оқибати қандай бўлади?


6- масала
Фуқаро Бекаева бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиб, аёлларга бериладиган имтиёзга мувофиқ 54 ёшдан ёшга доир пенсия тайинлашларини сўраб мурожаат этди. Бироқ бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими ушбу фуқаронинг меҳнат стажи 18 йил эканлиги учун 54 ёшдан пенсия тайинлай олмасликларини билдирди. Фуқаро Бекаева «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бор стажга мутаносиб равишда пенсия тайинлаш мумкинлигини ва шунинг учун ўзига 54 ёшдан стажига мутаносиб равишда пенсия тайинлашларини талаб қилди.
– Фуқаро Бекаеванинг талаби ўринлими?
– Аёлларга умумий белгиланган ёшдан бир йил олдин пенсия тайинлаш шартлари нимадан иборат?


7- масала
Фуқаро Рахимов бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиб, пенсияси миқдорини ҳисоблашда овқат пули, мукофотлар ва бошқа ижтимоий ёрдам пулларини ҳисобга олинмаганлиги устидан шикоят қилди.
– Фуқаро Рахимовнинг талаби ўринлими?
– Пенсия миқдорини белгилашда қандай тўлов турлари ҳисобга олинишини фуқарога тушунтириб беринг.


8- масала
Фуқаро Олимова шикоят билан мурожаат қилиб, узоқ муддатга даволаниш учун кетганлиги сабабли ўзига тегишли пенсия пулини ишончномага кўра эрига тўланиши лозимлигини, бироқ алоқа ташкилотлари пенсияни эрига тўламаганликларини айтиб ўтди.
– Олимованинг шикояти ўринлими?
– Ишонч қоғозига кўра пенсия тўлаш муддатлари ва тартиблари қандай?


9- масала
Хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар натижасида фуқаро Атаев сохта ҳужжатлар асосида ёшга доир ортиқча пенсия олаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат беш йилдан бери давом этаётган экан.
– Фуқаро Атаевнинг сохта хужжатлар тақдим этиши асосида нотўғри ҳисобланган ва ортиқча тўланган пенсия қай тартибда ундирилади?


10- масала
Фуқаро Искандарова бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиб, хозирда 50 ёшга кирганлигини ва мактабда 20 йил дарс берганлигини айтиб, имтиёзли асосларда пенсия тайинлашларини сўради. Бироқ бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими Искандарова беш йил мактаб директории лавозимида ишлаганлигини ва бу даврларда бевосита дарс бермаган деган асос билан унинг талабини қониқтирмади.
– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг келтирган асоси тўғрими?

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling