Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Download 1.17 Mb.
bet33/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Молиявий стратегия деб корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш учун тузилган асосий режанинг тарзига айтилади.
Асосий молия стратегияси деб, корхонани фаолиятини аниқловчи бюджетни ҳамма даражасида бўладиган ўзаро муносабатларига, корхонани даромадларини ташкил этиб уни сарфлашга, эҳтиѐжлик миқдорини ва бир йилда молиялаштириш манбаларига айтилади.
Оператив молия стратегияни, асосий молиявий стратегиядан фарқи, у ўз ичига ялпи даромдларни ва маблағларни кўпайишини (иш ҳақи, сотилган маҳсулот учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, кредит операцияларидан тушумлар) ва ҳамма ялпи харажатларини (таъминловчилар билан ҳисоб-китоб, иш ҳақи, ҳамма даражадаги бюджетлар ва банклар билан мажбуриятларини узмоқ) олади.
Молиявий стратегия – ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгилаб берган узоқ истиқболга мулжалланган ва йирик масштабдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда тутади.
Молиявий тактика – стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
Молия механизми – тақсимот ва қайта тақсимот муносабатларининг кенг тизимини амалга ошириш, даромад ва жамғармаларни ташкил қилиш, марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тузишни таъминловчи шакл ва усуллар йиғиндисидан иборатдир
Истиқболни аниқлаш – молиявий механизмининг асосий қисми бўлиб, у молиявий режалар ва балансларни ҳамда молиявий кўрсаткичлар, норма ва нормативлар тизимини ўз ичига олади.
Молиявий дастаклар ва рағбатлантириш воситалари – уларга фойдани тақсимлаш усуллари, турли фондларга тўловлар, ажратмалар, қўлланиладиган имтиѐзлар, санкциялар, жарималар, солиқлар, субсидия, субвенция ва санациялар киради.
Молияни бошқариш – субъектларнинг молиявий муносабатларни амалга ошириш, пул оқими – фондларини уюштириш, тақсимлаш ва самарали ишлатишга оид фаолиятни билдиради.
Давлат молияси -давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг муҳим бўғинидир.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling