Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети
Бюджетдан ташқари фондларнинг шаклланиш механизмлари
Download 1.17 Mb.
|
Комплекс бтф узб 2018 (2)
3.Бюджетдан ташқари фондларнинг шаклланиш механизмлари
Хорижий мамлакатлар махсус фондларига турли хил автоном ва бирлаштирилган бюджетлар, бюджетдан ташқари фондлар, махсус смета ва ҳисобрақамларни киритишимиз мумкин. Уларга энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий вазифалар юклатилади. Давлат бундай жамғармалар маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш жараёнига аралашиши, корхоналарга турли хил субсидиялар ва кредитлар таклиф қилиши, шу билан бирга, ташқи қарзларни тўлаши ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини кўриши мумкин. Махсус фондлардаги маблағларнинг ишлатилиши мақсадли характерга эга. Масалан, ижтимоий суғурта фондидан пенсия ва нафақалар тўланади, кредит фондларидан муассаса ва ташкилотларга, компанияларга ва бошқа мамлакатларга ссудалар берилади. Масалан, аксарият ривожланган давлатлардаги ижтимоий суғурта жамғармалари суғурталанувчиларга пенсия ва тўловларни тўлаши, шу билан бирга нафақат мамлакат миқёсидаги тадбиркорларга, балки чет мамлакатларга ҳам ссуда маблағлари бериш мақсадида ташкил қилинган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳамма мақсадли фондларда ҳам харажат турлари аниқ кўрсатилавермайди, Бунга мисол қилиб, Буюк Британия бош ғазначиси фондини олишимиз мумкин. Бу жамғарма вазирлик ва идоралар ҳисобидаги қолдиқ маблағлардан ташкил топган бўлиб, бошқа фондлардаги мувозанатни сақлаб туришга йўналтирилади. Францияда, иккинчи жаҳон уруши тугатилгандан сўнг, модернизация фонди ташкил этилган бўлиб, 1955 йилда бошқа фондларга қўшиб юборилиши натижасида «Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси»га айлантирилди. Унга бюджет ажратмалари билан бир қаторда, ссуда капитали бозоридаги қарз маблағлари ҳам келиб тушади. Жамғарма асосан, инвестицион дастурларни молиялаштириш билан бирга, ҳудудий ривожлантириш режалари, мамлакатда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш, иш кучини қайта тайёрлаш ва саноат марказларидаги корхоналарни қолоқ ҳудудларга ўтказиш ишларини амалга оширади. Маблағлар умумдавлат ривожлантириш дастурига кўра инвестиция қилган миллий ва хусусий корхоналарга қайтарилмас молиявий ёрдам ёки узоқ муддатли кредитлар шаклида берилади. Францияда алоҳида аҳамиятли фондларга қуйидагилар киради: «Беморлиги, ногиронлиги, болалилиги учун суғурта фонди», «Пенсия фонди», «Оилаларга ёрдам фонди», «Ишсизларга ёрдам миллий фонди». Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, аксарият давлатлардаги амалдаги бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар фаолияти мамлакат ижтимоий ҳолатини янада яхшилаш, кичик тадбиркорлик тараққиётига кенг йўл очиб бериш билан бирга, илм-фан соҳасини янада такомиллаштириш ва шу орқали иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling