Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети
Download 1.17 Mb.
|
Комплекс бтф узб 2018 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий-иқтисодиёт факультети «Молия» кафедраси «Бюджетдан ташқари жамғармалар» фанидан УҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
- Нукус 2018 Ўқўв-услубий мажмуанинг таркиби
- Ўқўв материаллари. «Бюджетдан ташқари жамғармалар» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, мазмуни ва турлари.
- Иқтисодиётни эркинлаштириш даврида бюджетдан ташқари фондларнинг ўзига хос хусусиятлари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Ижтимоий-иқтисодиёт факультети «Молия» кафедраси «Бюджетдан ташқари жамғармалар» фанидан УҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА Нукус 2018 Ўқўв-услубий мажмуанинг таркиби
Ўқўв материаллари. «Бюджетдан ташқари жамғармалар» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, мазмуни ва турлари. Иқтисодиётни эркинлаштириш даврида бюджетдан ташқари фондларнинг ўзига хос хусусиятлари «Давлатнинг мақсадли бюджетдан ташқари жамғармалари» давлат бюджетининг муҳим таркибий қисми сифатида «Давлатнинг мақсадли бюджетдан ташқари жамғармалари» фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги Иқтисодиётни эркинлаштириш даврида бюджетдан ташқари фондларнинг ўзига хос хусусиятлари Ҳар қандай мамлакат ўз тараққиёт йўлини белгилашда молия тизимининг қай даражада ташкил этилганлигига алоҳида эътибор қаратиши табиий ҳол, албатта. Молия тизимида марказлашган мақсадли жамғармалар алоҳида ўрин тутади. Мазкур жамғармаларнинг иқтисодий ва ижтимоий вазифалари мавжуд. Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Бозор иқтисо-диёти шароитида бюджетдан ташқари мақсадли пул фондларининг ўрни ва роли жуда муҳимдир. Чунки, Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини самарали бошқаришда, аҳоли турмуш даражасини оширишда, ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда бевосита Давлат бюджети билан бирга бюджетдан ташқари фондлардан ҳам фойдаланилади. Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиётига ўтиши, турли мулкчилик шаклларининг ривожланиши билан вазият ўзгарди. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ишловчилар, кор-хоналар, давлат ва жамият манфаатининг янги муносабатига хос ижтимоий ҳимоянинг шакл ва механизмларини яратиш зарурати келиб чиқди. Давлат бу жамғармаларнинг маблағлари билан ишлаб чиқариш жараёнига аралашади, ташкилот ва муассасаларга кредитлар ва субсидиялар беради. Ижтимоий сиёсат чора-тадбирларини молиявий таъминлайди, шунингдек, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатади. Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг изчил фаолияти натижасида аҳоли кучли ижтимоий ҳимоя қилиниши билан бирга, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ҳам ривожлантирилади. Айни пайтда бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари нафақат давлатнинг даромадлар базасини таъминлаши ва келиб тушган пул маблағларини харажат қилиши лозим, балки жамиятда макроиқтисодий барқарорликни ҳамда аҳолининг оптимал бандлигини ҳам таъминлаши зарур. Чунки, Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш мақсадида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлардан кўзлан-ган мақсад аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашдир. Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг тараққиёти ва унинг ривожланиш даражаси ижтимоий ҳаётнинг йўналишини ва унинг юксалишини белгилаб беради. Иқтисодий тизимнинг асоси бўлган молия тизими эса жамият аъзоларининг бугунги балки, эртанги ва келажакдаги фаровонлигини белгилаб беради. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини эркинлаштириш босқичи ва ислоҳотларнинг чуқурлашуви шароитида кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш янгича амалий ва самарали шаклларни қўллашни талаб этади. Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг, унинг молия тизимида йирик ўзгаришлар вужудга келди. Айнан, давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ташкил этилиши бунинг яққол далилидир. Бюджетдан ташқари фондларнинг ташкил этилиши, уларнинг моҳияти ҳақидаги назарий билимлар бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бюджетдан ташқари фондларнинг фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш жараёнларини ўрганиш муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда Республикамизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бюджетдан ташқари мақсадли пул жамғармаларининг ўрни ва роли жуда муҳимдир. Мақсадли жамғармалар, Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини самарали бошқаришда, аҳоли турмуш даражасини оширишда, ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда фойдаланилади. Бюджетдан ташқари жамғармалар мустақил молия институти сифатида ўз маблағлари билан ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнига аралашади ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ва турмуш даражасини кўтаришга катта хисса қўшади. Бюджетдан ташқари давлат жамғармаларининг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин. ижтимоий ва иқтисодий харажатларни молиявий маблағлар билан таъминлашнинг қолдиқ тамойилларини бартараф этиш имконини беради; бюджет харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади ва бюджетдан маблағ билан таъминлаш муаммосини маълум даражада ҳал қилади; маблағлардан мақсадли фойдаланади ва молиявий ресурсларни кўпайтириш имконини яратади. Бюджетдан ташқари фондлар функционал жиҳатига кўра ижтимоий ва иқтисодий, бошқарув даражасига кўра марказий ва ҳудудий фондларга бўлинади. Бюджетдан ташқари фондлар давлат молияси таркибининг муҳим бўғини сифатида давлат жамланма бюджети таркибида муҳим ўринни эгаллайди. Бюджетдан ташқари мақсадли фондлар ҳукумат органлари қабул қилган қонун доирасида республика ва маҳаллий даражада ташкил этилади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling