Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини бошқариш
Download 1.17 Mb.
|
Комплекс бтф узб 2018 (2)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини бошқариш.
Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг аҳамияти Бозор иқтисодиёти шароитида Пенсия жамғармасининг асосий вазифалари Пенсия жамғармасининг даромадлари ва шаклланиш механизми Пенсия жамғармаси харажатларининг таркиби Пенсия фондига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрьдаги «Ўзбекистон Республикаси ижтимойи таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 459-сонли қарорига мувофиқ асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 444-сонли «Ўзбекистон Республикаси Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2001 йил 1 январьдан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди Ўзбекистон Республикасининг Пенсия фондига айлантирилди. 2004 йил 21 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Пенсия фонди 2005 йил 1 январьдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия фонди мақомини олди. Бюджетдан ташқари Пенсия фондига маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат қилиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасига юклатилди. Бюджетдан ташқари Пенсия фонди бу- аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз қисмини пул маблағи билан таъминловчи мустақил молиявий органдир. Бу фонд: Пенсия ва болалар нафақасини тўлаш ҳамда уларни молиялаштиришни амалга ошириш учун марказлаштирилган ҳолда пул маблағларни жамлаш; Республика ва маҳаллий даражадаги стратегик режаларни, айниқса аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни молиялаштиришда фаол қатнашиш; Ўз-ўзини молиялаштириш принциплари ва тижорат фаолияти асосида фонд маблағлари миқдорини ошириш каби вазифаларни бажаради. Бундан ташқари, бюджетдан ташқари Пенсия фонди давлат ижтимоий суғурта бадаллари ставкаларни белгилашда; нафақа таъминоти ва ижтимоий режаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлашда бевосита қатнашади, шунингдек суғурта бадалларининг ўз вақтида тўлиқ келиб тушиши ва уларнинг тўғри сарфланиши устидан назоратни таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия фонди мустақил молия-кредит ташкилоти сифатида ташкил этилиб, қонун асосида давлат пенсия таъминотини бошқариш мақсадида ўз фаолиятини амалга оширади. Бюджетдан ташқари Пенсия фонди идоралари пенсия фонди бюджетининг ижро этилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган режани қўллаган ҳолда йилнинг ҳар чорагида молиявий ҳисобот тузадилар. Фонд ўз фаолиятини олиб бориши учун маблағга эга бўлиши талаб этилади. Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низом бўйича тўрт асосий манба орқали шакллантирилади: Иш берувчининг суғурта бадаллари (иш ҳақи фондига нисбатан тегишли миқдордаги ажратма). Микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси - 15%, 14,8% пенсия жамғармасига, 0,1% бандлик жамғармасига, 0,1% касаба уюшма федерациясига. Бошқа тўловчилар учун 25%, шундан 24,8% пенсия жамғармасига, 0,1% бандлик жамғармасига, 0,1% касаба уюшма федерациясига. Ишловчиларнинг мажбурий суғурта бадаллари-8%. Маҳсулот сотишдан келган тушумдан ажратма – 1,6%. Вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштириш натижасидаги маблағлар. Пенсия фонди маблағлари қўйидаги йўналишларда ишлатилади: Пенсиялар тулаш учун; Бошқарўв органларини таъминлаш, уларни ривожлантириш фондининг моддий-техникавий базасини яхшилаш; Пенсионерлар, ногиронлар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича дастурларни молиялаштиришда фаол иштирок этиш; Фонднинг тижорат операцияларини амалга ошириш учун; Фонднинг фаолият низомида кўрсатилган бошқа тадбирларга. 1993 йил 3 сентябрьда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонун Билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади: 1. ёшга доир пенсия; 2. ногиронлик пенсияси; 3. боқувчисини йўқотганлик пенсияси. Ёшга доир пенсия шундай пенсияки, у фуқаронинг маълум ёшга етганида, тегишли иш стажига эга бўлганида тайинланади. Шундай қилиб, ёш ва стаж, яъни иккита шарт бу тур пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни белгилаб беради. Ёшга доир пенсия умумий асосларда – эркаклар 60 ёшга тўлганларида ва камида 25 йиллик иш стажига эга булганларида, аёллар 55 ёшга тўлганларида ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлганларида тайинланади. Ногиронлик пенсияси меҳнат қилиш қобилияти йўқотилиши муносабати билан белгиланади, унинг миқдори касалликнинг сабаби, ногиронлик гуруҳи ва меҳнат фаолиятининг давомийлиги ҳамда ўртача бир ойлик иш ҳаққига боғлиқ бўлади. Ногиронлик пенсияси ногиронлик қачон бошланганлигидан қатъи назар: иш давридами, ишга киргунга қадарми, уни тугатганидан кейинми қатъи назар тайинланади. Агар ногиронлик меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги сабабли бошланган бўлса, у ҳолда пенсия ишнинг давомийлигидан қатъи назар тайинланади. Ногиронлик инсоннинг меҳнат фаолияти билан боғлик бўлмаган ҳолларда пенсия тайинлаш учу ниш стажи талаб қилинади, бунда ишнинг давомийлиги ёшга боғлиқ бўлади. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига тайинланади. Унинг миқдори боқувчи ўлимининг сабаби, меҳнат фаолиятининг давомийлиги ва иш ҳақига боғлиқ бўлади. Пенсиядан ташқари пенсия фондидан куйидаги пособиялар туланади: Дафн маросими учун 4 минимал иш ҳақи миқдорида; Бола туғилганда бир маротаба бериладиган суйинчи пул 2 минимал иш ҳақи миқдорида; Ногирон фарзанди бўлган ишлайдиган ота ёки онага ойига бир қушимча дам олиш куни бир кунлик иш ҳақи миқдорида. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling