Бюджетдан ташқари фондлар – умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган давлат ҳукуматининг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Пенсия фонди – бу пенсия билан таъминловчи давлат молия бошқарувининг органи бўлиб, мустақил молия институти ҳисобланади ва фонднинг маблағлари давлат бюджети таркибига кирмайди.
давлат мақсадли жамғармалари - Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади;
Бюджетдан ташқари фондларнинг афзалликлари - давлат бюджетини енгиллаштиради, бюджет харажатлари-нинг бир қисмини ўз зиммасига олади ва бюджетни маблағ билан таъминлаш муаммосини маълум даражада ҳал қилади ва маблағлардан мақсадли фойдаланади.
Ижтимоий таъминот – кексайган, меҳнатга лақатсиз бўлган ва боқувчисини ѐўқотган фуқароларга моддий, тиббий ва ижтимоий ѐрдам кўрсатиш бўйича далат томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий тадбирлар тизимидир.
Ижтимоий таъминотнинг муҳим элеменлари - пенсиялар (кексалик бўйича, ногиронлик бўйича, боқувчисини йўқотганлик бўйича) ва ижтимоий нафақалар (ногирон болаларга,болаликдан ногиронларга, ишламаган ѐлғиз ногирон ва кексаларга) тўловлари ҳисобланади.
Ижтимоий таъминотнинг кўринишлари қариялар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш – ногиронларни ―Мурувват‖ уйларига, ѐлғиз қарияларни ―Саҳоват‖ уйларига жойлаштириш, муҳтожларни протез-ортопедия ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш, ногирон болаларни касбга ўқитиш ва ишга жойлашишда ѐрдам кўрсатиш, пенсионерларни санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш, уларга шаҳар транспортидан, турар жой, маиший хизмат ва солиқларга алоқадор имтиѐзлар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |