Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошланғич профессионал таълимнинг


Download 1.52 Mb.
bet22/110
Sana06.02.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1170438
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110
Bog'liq
3.53.06.06-Токарь

1. Ўқув дастури умумий талаблари

Дастур номи

Электротехника асослари

Ажратилган соат

40

Мавзулар сони

18

Дастурнинг мақсади

Ўзбекистон Республикаси энергетикасини ривожлантириш босқичлари,
энергетика системаси, электротехника магнит ва электромагнит занжирлар, доимий ва
ўзгарувчан токларни ишлаб чиқариш, электр машиналари, электр жиҳозлар, электр
аппаратлар, электрон ва ўлчов асбоблари, электр манбалари, электрон техникасини
тузилиши, тавсифи ва ишлаш принципларини ўргатади.

Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари

  1. Ўқиш даврида ўқувчи конденсаторлар, электр сиғим, конденсаторларни улаш, қаршиликларни улаш усуллари,

  2. ўтказгичларда кучланиш ва қувватнинг йўқотилиши, ток резонаси, қувват коэфициенти, актив ва реактив энергиясини,

  3. уч фазали занжирдаги актив, реактив ва тўла қуввати, уч фазали истеъмолчиларининг учбурчак шаклида уланган занжирини текшириш,

  4. эталон асбоб ёрдамида ўлчов асбобларини текшириш, параллел уйғотгичли ўзгармас ток двигателини текшириш бир фазали трансформаторларнинг ишлаш тартиби,

  5. эквивалент миқдорлар усули билан элекродвигателларни танлаш усулларини ўрганади ва мустақил бажара олади.

Билимлар



  • Физика ва электротехника қонунларини;

  • Электр истеъмолчиларини ва манбаларини уланиш усулларини;

  • Электр асбобларини тузилиши ва уларнинг ишлаш принципини;

  • Электр ўлчов бирликларини;

  • Электр манбалари ва истеъмолчиларини улашда ва улар билан мулоқотда бўлганда

  • техника хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунларини билиши;

Кўникмалар



  • Электр аппаратлари, жиҳозлари, ўлчов ва электрон асбобларининг техник

  • тавсифини аниқлаш;

  • Электр схемалари ҳисобларини бажариш:

  • Электр ўлчов асбобларидан тўғри фойдаланиш;

  • Электр асбоблари ва жиҳозларининг нуқсонларини аниқлаш ва уларни таъмирлаш;

  • Техника хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда электр ускуналари билан ишлаш хамда мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling