Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошланғич профессионал таълимнинг


Download 1.52 Mb.
bet2/110
Sana06.02.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1170438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
3.53.06.06-Токарь

1. Ўқув дастури умумий талаблари

Дастур номи

Бизнес асослари

Ажратилган соат

60

Мавзулар сони

10

Дастурнинг мақсади

Дастур-бозор муносабатлари шароитида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчиларига тадбиркорлик асослари, битирувчиларни ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, ишга жойлаштиришда ва касбий муваффақиятларга эришишда ўқувчиларнинг шахсий билим, кўникма ҳамда малакасини шакллантириш, битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатларини билиши, ўз касби ва мутахассислиги бўйича рақобатбардош ҳодим сифатида тайёрлаш, музокаралар олиб боришни ўргатиш кўникмаларини ўрганишлари учун амалий билимлар мажмуасини беришдан иборатдир.

Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари

1. Тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини моҳиятини англай олиши;
2. Тадбиркорликка хос характер қирраларини шакллантириши;
3. Тадбиркорлик ва бизнес фаолияти билан шуғулланиш қарорини қабул қилишга тайёрлаш;
4. Меҳнат жамоаси билаш ишлашга тайёрлаш;
5. Келгусидаги касбининг ижтимоий аҳамиятини англай олиши;
6. Касбий фаолиятини олиб бориш учун юқори даражадаги иштиёқнинг мавжудлиги.

Билимлар



  • тадбиркорлик ва бизнес бўйича бошланғич билимларга эга бўлиш;

  • тадбиркорлик ва бизнес фаолиятида содир бўлаётган жараёнларни муҳим белгилари бўйича ўрганиш;

  • тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига дахлдор маълумотлар билан ишлаш, уларни ташкил қилиш асосида хулоса чиқариш усулларини ўзларига сингдириш.

  • меҳнат бозори конъюнктурасини ва иш излаш усулларни;

  • ўзининг келгусидаги касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини;

  • иш берувчи томонидан ишчига қўйиладиган одатий ва ўзига хос талабларни ва иш берувчи томонидан ўтказиладиган суҳбат усуллари ва қоидаларини;

  • тақдимотнинг энг мақбул услубларини танлай олиш; тест ўтказиш усуллари;

  • шахсий таржимаи хол, йўлланма хат шаклларини ва уни ёзиш қоидаларини билиш, суҳбат жараёнида керак бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни (оригинал ва нусхалари) тайёрлай олиши;

  • ижобий имидж ҳосил қилиш қоидалари ва усулларини билиши.

Кўникмалар



  • фаннинг мазмун-моҳиятини таърифлай олиш;

  • тадбиркорлик ва бизнесда содир бўлаётган жараёнлар бўйича маълумотларни ўрганиш;

  • тадбиркорлик ва бизнеснинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни ўрганиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

  • келгусидаги касбини режалаштира олиши;

  • иш излай олиши ва ишга жойлашишда ўзини-ўзи намойиш қила олиши.

  • ахборотлар излай олиши;

  • суҳбатдан ўта олиши;

  • ўз услубини ярата олиши.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling