Дастур номи
|
Техникавий чизмачилик
|
Ажратилган соат
|
40
|
Мавзулар сони
|
20
|
Дастурнинг мақсади
|
Саноатда чизмачилик фанининг ўрни. Чизмачиликнинг мақсад ва вазифалари. Чизма тарихи ва ривожланиши. Чизмаларга оид қонун-қоидалар ва стандартлар тўплами. Адабиётлар ва кўлланмалар, жиҳоз ва асбоблар. Чизмаларга қўйиладиган талаблар. Чизмачилик фанининг Токарлик соҳасидаги аҳамияти.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Токарлик мутахассисликларни эгаллашдаги талабларни қондириш ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги техник воситаларнинг ҳар бир деталнинг тузилиши , чизмаларда тасвирланиши, тасвирларни ясаш услуби ва чизманинг ишлаб чиқаришдаги аҳамияти ҳақида маълумотларни ўқувчиларга етказиш.
|
Билимлар
|
чизмаларга қўйиладиган талаблар, уларга оид қонун-қоидалари билан танишиш;
чизмаларда хар бир чизиқнинг ўрни, чизмачилик ёзувларидан фойдаланиш ва туташмалар бажариш ҳақида тушунча;
техникада ишлатиладиган ҳар бир деталнинг геометрик сиртлардан тузилганлиги ва уларни ясаш усуллари;
деталларга қирқим бериб ички кўринишини ўрганиш;
деталга қараб тасвирларни қўлда , тезда бажариш усули;
- тишли ғилдираклар ва резьба тишларини чизмада соддалаштиришлардан фойдаланиб чизиш усули;
йиғиш чизмасида деталларнинг бириктирилиши, жойлашиши, тасвирланиши ва деталларга ажратилиши ҳамда ўқиш усуллари;
схемаларни шартли белгилар орқали тузилиши ва турлари ҳақида тушунча.
|
Кўникмалар
|
чизмаларга оид қонун –қоидалар ва стандартлар тўплами;
чизма чизиқлари, ёзувлари ва техник деталларни контурларини чизиш усули;
геометрик сиртларнинг тузилиши, тасвирланиши ва кесимини бажариш усуллари;
деталларга қирқим бериб бажариш усуллари;
эскизлар бажариш босқичлари;
тишли ғилдираклар ва резьбаларнинг соддалаштирилган ҳолдаги чизмаларни бажариш усуллари;
йиғиш чизмаларини бажариш, деталларга ажратиш ва ўқиш усули;
мутахассисликка оид чизмалар ва схемалар бажаришда шартлилик ва соддалаштиришлар.
|
|