Мавзулар сони
|
18
|
Дастурнинг мақсади
|
Бўлажак мутахассисларга меҳнат фаолиятларида юзага келадиган ҳавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, ҳусусиятларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш қоидаларини, ҳавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген, экологик ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, уларни назарий ва амалий жиҳатдан ҳимояланишга ҳамда жароҳат олганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолиятларида юзага келадиган ҳавфларни идентификациялаш ва уларни ўрганиш,
ишлаб чиқариш жараёнларида ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратиш,
техносферада касб касалликларини камайтирадиган ва бахтсиз ҳодисаларни олдини оладиган чора-тадбирларни ўрганиш.
|
Билимлар
|
меҳнат муҳофазаси сохасидаги асосий қоидаларни;
автомобиль транспортида меҳнат муҳофазасини бошқариш асосларини;
техникани ишлаб чиқаришдаги меҳнат муҳофазаси бўйича мансаб йўриқномасини;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартибини;
ишловчиларга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини олдини олиш қоидаларни;
зарарли моддалар билан ишлашда кўриладиган хавфсизлик чора-тадбирларини;
ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси қоидаларини;
автомобилларга ТХК ва Т ишларини бажариш пайтидаги хавфсизлик техникаси қоидаларини;
«Давсаноататомназаорати» ва «Бошдавқувватназорати» назоратидаги жойларда ишлашдаги хавфсизлик қоидаларини;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун асосларини;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни
|
Кўникмалар
|
алоҳида касблар, ҳамда иш турларига меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар тузиш;
иш бажарувчилар билан меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ ўтказишни ва ўтказилган йўл-йўриқларни расмийлаштириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текширишни амалга ошириш;
меҳнат муҳофазасининг ҳолатини маъмурий-жамоат назоратининг тааллуқли поғонасини ташкил қилишни ва ўтказишни;
хона иқлимини, шовқин, титраш, ёритилганлик, газланганлик ва чангланганлик кўрсаткичларини ўлчашни;
машиналар, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик ҳолатини текшириш;
хавфли юклар билан муомала қилиш;
кўнгилли ёнғин ўчирувчилар гуруҳига раҳбарлик қилиш;
бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш;
автомобиллар ишлаб чиқарган газлардаги зарарли моддалар миқдорини ўлчаш;
автомобиль двигателлардан чиққан газларнинг захарлилиги ва тутунлилигини созлаш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |