Ўқув дастурининг номи
|
Тикув буюмлари технологияси асослари
|
Ажратилган соат
|
60
|
Мавзулар сони
|
14
|
Дастурнинг мақсади
|
«Тикувчилик асослари» фани кенг ассортиментдаги тикувчилик маҳсулотларини тайёрлаш учун ишлатиладиган, қўл ва машина чокларини елимли ҳамда сварка усулида ҳосил қилиш. Кийим бўлакларига намлаб иссиқлик ишлови бериш ҳамда ҳосил бўладиган нуқсонларни бартараф қилиш усуллари кўрсатилади. Кийим бўлакларига ишлов беришда ишлатиладиган меъёрий ҳужжат ва DST ларни ишлатилиши. Кийим бўлаклари ва безак берувчи бўлакларни тайёрлаш. Кийимларни тайёрлашда технологик карта ҳамда технологик кетма-кетликга риоя қилинган ҳолда кийимни тайёрлашни ўргатади.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Тикув ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари.
2.Кийим моделини яратиш, конструкциясини қуриш, мато харажатларини аниқлаш каби жараёнлар синов таянч бўлими фаолиятида кўрсатиш режалаштирилган бўлса хом ашё газламаларни қабул қилиш ва уни бичишга тайёрлаш тайёрлов бўлими фаолиятида урганилади.
3.Текширилган ва ҳисоб қилинган матоларни бичув бўлимига қабул қилиш, тўшаш ва бичиш ҳамда бичикларни тикувчилик жараёнига узатишдаги технологик жараёнлар кўрсатиб берилади.
4.Тикувчилик таянч бўлими маҳсулотни тегишли технологик ҳужжат ва тушунтириш картаси асосида тикиб сифатини текшириш, охирги намлаб иссиқлик ишлови бериш, тайёр маҳсулотни омборга топшириш урганилади.
|
Билимлар
|
-Кийимларнинг таснифланиши;
-кийимга қўйиладиган талаблар;
-кийим бичими ва конструкцияси;
-тикувчилик корхоналар структураси;
-қўлда ва машинада бажариладиган иш турлари;
-технологик жиҳозлар ва кичик механизациялаштириш воситалари
-деталларни бириктириш усуллари;
-тикувчилик буюмларини намлабиситиб ишлаш усуллари ва операциялари;
-кийим майда деталларига ишлов бериш усуллари
|
Кўникмалар
|
-кийим ассортимент турини аниқлай олиш;
-кийим ассортимент турига кўра кийимга қўйиладиган талабларини қўйиш;
-кийим бичимлари, деталлари ва уларнинг қирқимларини ажрата олиш;
-иш жойини ташкил қилиш;
-турли қавиқ ва чок турларини бажариш;
-кичик механизациялаштириш воситаларини вазифасига кўра қўллаш;
-намлаб-иситиб ишлов бериш операцияларини бажара олиш;
-кийим майда деталларига ишлов бериш
|
|