Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бухоро муҳандислик-технология институти
Download 95.21 Kb.
|
БухМТИ вақт меёрлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий-методик ишлари
- Илмий-тадқиқот ишлари
- Ташкилий-методик ишлар
- Маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар
- I. Ўқув ишлари
Бошқа вилоятлар ва Тошкент шаҳри Олий ўқув юртларидан таклиф этилган педагог-ходимларга машғулотлар тақсимоти асосан соатбай шаклида расмийлаштирилиши белгилаб қўйилсин. Ўқув йили давомида бажарилган қўшимча иш турлари педагог-ходимларнинг йиллик шахсий иш режаларига киритиб борилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин 4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга мувофиқ олиб бораётган илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш мақсадида педагог-ходимнинг ўқув ишлари юкламаси ҳажми олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бунда педагог-ходимнинг тегишли ўқув ишлари юкламаси қисми кафедранинг бошқа педагог-ходимларининг юкламасига қўшимча равишда тақсимлансин. Маъруза машғулотлари профессор, доцент, катта ўқитувчи ва илмий даражага эга бўлган ассистент (ўқитувчи)лар томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда ва шу каби бошқа ҳолларда) камида 3 йиллик илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга ассистент ёки ўқитувчиларга бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат бериш мумкинлиги қайд этилсин. Педагог-ходимларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. Педагог-ходимларнинг йиллик шахсий иш режасининг бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, факультет декани, декан ўринбосарлари томонидан, ҳар семестр якунида эса, тегишли йўналишлар бўйича проректорлар томонидан назорат қилиб борилади. Қуйида илова қилинадиган олий таълим муассасаси педагог-ходимлар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг Вақт меъёрлари тўла амал қилиниши таъминлансин.
Download 95.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling